www.uzspb.uz  
 
English Russian

Ўзбекистон қушларни муҳофаза қилиш жамиятининг тузилмаси (UzSPB)

Жамият аъзоларининг умумий йиғилиши

Ўзбекистон қушларни муҳофаза қилиш Жамиятининг Юқори бошқарув органи Жамият аъзоларининг умумий Йиғилиши ҳисобланади. Унинг ваколатига Жамият Низоми, Жамият рамзи, UzSPB фаолияти дастури ва режаларини қабул қилиш киради. Умумий йиғилиш Ижрочи қўмита ва унинг Расини сайлайди. Унинг вазифасига яна Ижрочи директорни сайлаш ва уни ишдан бўшатиш ҳам киради. Умумий Йиғилиш Ижрочи директор тузилмасини ва штатлар жадвалини ҳам тасдиқлайди.

"ННТ Ўзбекистон қушларни муҳофаза қилиш жамияти" аъзолариниг Умумий Йиғилиши йилига камида бир марта ўтказилади. Мажлисда тўпланган аъзолар рўйҳатининг камида ярми тўпланганда у ҳуқуқий ваколатга эга бўлади.

Жамиятнинг ижрочи қўмитаси

Жамиятнинг ижрочи қўмитаси Жамиятга аъзолар қабул қилинишини, Жамиятнинг режа ва дастурларини амалга ошишини ташкиллаштириш, Ижрочи директор лавозимига кандидатура танлашда танлов комиссияси вазифасини ўтайди.

Ижрочи дирекция

"ННТ Ўзбекистон қушларни муҳофаза қилиш Жамияти" ижрочи дирекцияси доимо фаолият кўрсатувчи орган ҳисобланади. У Жамиятнинг дастурлари ва режаларини амалга оширади, Жамият дастур лойиҳалари ва режаларини ишлаб чиқади ва уларни тасдиқлаш учун аъзоларнинг Умумий йиғилишига тақдим этади. Ижрочи дирекция ўз фаолияти ҳақида аъзоларнинг Умумий йиғилишида ҳисоб беради ва UzSPB мақсади ва вазифаларини амалга ошириш учун инвестициялар чақириш билан шуғулланади.

Supported by: BirdLife International NABU

Сайт маълумотларидан фойдаланилганда манбага ҳавола қилиниши шарт.
Сайт маълумотларини Олег Кашкаров тайёрлади.
  Вебмастер Эрнест Хуршут: uznix@narod.ru | Ўзбекистон балиқлари
Янгиланган: 03.04.2021