www.uzspb.uz  
 
English Russian

UzSPB ОФИСЛАРИ

Ўзбекистон қушларни муҳофаза қилиш жамияти ва IBA лойиҳаси офиси қуйидаги манзилда жойлашган: Ўзбекистон, 100053, Тошкент, Боғишамол кўчаси, 232, ЎзР ФА Ўсимлик ва ҳайвонот олами генофонди институти, 51-офис.
Тел./факс: (+998 71) 2890968
e-mail: roman.kashkarov@iba.uz

Ўзбекистон қушларни муҳофаза қилиш жамияти филиаллари талабалар клублари ташкил этилгандан сўнг очилди. Шундан сўнг 2008 йилнинг ноябр ойида ва 2009 й. нинг февралида UzSPB аъзолари ҳисобланган клуб аъзолари ва ўқитувчилар Жамият раҳбариятига Жамиятнинг ёшлар филиалини очиш масаласи билан чиқдилар.

Ушбу ташаббус март ойининг биринчисида Умумий йиғилишда кўриб чиқилди ва маъқулланди. Жамиятнинг 22.04.09 даги буйруғи билан UzSPB нинг 3 та вилоят филиаллари ташкил этилди. UzSPB нинг Самарқанд вилояти раиси этиб СамДУ зоология кафедраси мудири Жабборов А.Р., Жамиятнинг Бухоро вилояти филиалига БухДУ зоология кафедраси ўқитувчиси Холбоев Ф.Р. ва Қорақалпоғистон филиали раиси этиб экология ва физиология кафедраси ассистенти Аметов Я.И. сайланди.

UzSPB тузилмасининг кенгайиши ва вилоят бўлимларининг очилиши жамиятнинг янада унумли ишлашига ва Ўзбекистоннинг турли вилоятларидаги орнитолог мутахассислар ва биолог талабаларни харакатларини бирлаштиришга чорлайди. Расмий ҳақ-хуқуқларга эга бўлиб, UzSPB филиаллари табиат муҳофазаси ташаббуслари билан вилоят раҳбариятига чиқишлари ва маҳаллий шерикларидан мадад олишлари мумкин.

Supported by: BirdLife International NABU

Сайт маълумотларидан фойдаланилганда манбага ҳавола қилиниши шарт.
Сайт маълумотларини Олег Кашкаров тайёрлади.
  Вебмастер Эрнест Хуршут: uznix@narod.ru | Ўзбекистон балиқлари
Янгиланган: 03.04.2021