www.uzspb.uz  
 
English Russian

ОРОЛНИ ҚУТҚАРИШ ҲАЛҚАРО ФОНДИ (МФСА) БИЛАН ҲАМКОРЛИК

2008 йилнинг 22 июлида Ўзбекистон қушларни муҳофаза қилиш жамияти ижрочи директори Р.Д. Кашкаровнинг Ўзбекистондаги Оролни Қутқариш Халқаро Фонди Агентлиги раҳбари У.К. Буранов билан бўлган учрашувда ННТ "Ўзбекистон қушларни муҳофаза қилиш жамияти" (UzSPB) билан Ўзбекистондаги Оролни Қутқариш Халқаро Фонди Агентлиги (МФСА) ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

Шартномадан келиб чиқиб Ўзбекистондаги МФСА Агентлиги 2008-2009 й. Ўзбекистон қушларни муҳофаза қилиш жамиятига 3200000 сўмлик молиявий ёрдам кўрсатди. Бу маблағлар Оролбўйи сув ҳавзаларини орнитологик мониторингини ўтказишга, Ўзбекистондаги орнитологик клубларга ўқув семинар-тренингларини уюштиришга, "Ўзбекистоннинг 100 та қуши" плакатини ва Жамиятнинг йиллик ахборот бюллетенини чиқаришга йўналтирилди.

2009 йилнинг 11 майида Ўзбекистондаги МФСА Агентлиги UzSPB ҳисоб рақамига 2350000 сўм ўтказди. Бу маблағлар Жанубий Орол бўйида ноёб ва йўқолиш арафасидаги турларни уялашини инобатга олиб баҳорги орнитологик мониторингини ўтказишда фойдаланилди.

2010 йилнинг 15 октябридан 8 ноябригача МФСА кўмагида Жамият томонидан Оқпетки кўллар тизими ва Сариқамиш кўлига экспедиция уюштирилди. Экспедиция доирасида Оқпетки кўллар тизимида жойлашган Сорали кўли қирғоғида "Қушларни ўрганишга кириш" номли талабалар дала тренинги ўтказилди.

Supported by: BirdLife International NABU

Сайт маълумотларидан фойдаланилганда манбага ҳавола қилиниши шарт.
Сайт маълумотларини Олег Кашкаров тайёрлади.
  Вебмастер Эрнест Хуршут: uznix@narod.ru | Ўзбекистон балиқлари
Янгиланган: 03.04.2021