2008 й. февралида Ўзбекистоннинг 48 та IBA таърифи якунланди. Шу йилнинг апрелида BirdLife Секретариати тақдим этилган маълумотлар таҳлилини якунлади ва таърифланган ҳудудларни расмий равишда IBA деб эълон қилди. Улар халқаро маълумотлар базаси BirdLife - World Biodiversity Data Base (WBDB) га киритилди. Acrobat-файлда (PDF) ҳар бир IBA таърифи - харитадаги яшил доираларга мос ҳудуд тартиб рақами; маҳалий номи; муҳофаза статуси; ҳудудга нисбатан IBA мезони; маъмурий-ҳудудий алоқадорлиги; марказий координатлари; денгиз сатҳидан баландлиги; майдони; глобал ҳавф остида турган турлари; гала ҳосил қиладиган қуш турлари; биом турлари; ҳудудда учрайдиган Ўзбекистон Қизил китобига ва МСОП (UzRDB ва RL) Қизил рўйҳатига киритилган ўсимлик ва ҳайвон турлари, ҳамда, муҳофаза муаммолари киритилган.
2009 йилдан потенциал IBA ларни излаш ва тадқиқот ишлари давом эттирилди. 2011 й. нинг сентябр ойида BirdLife Секретариати яна учта IBA ни тасдиқлади:
Вебмастер Эрнест Хуршут: uznix@narod.ru | Ўзбекистон балиқлари Янгиланган: 04.04.2021 |