www.uzspb.uz  
 
English Russian

BIRDLIFE ШЕРИКЛАРИНИНГ ИШ НАТИЖАЛАРИ

Ўзбекистон қушларни муҳофаза қилиш Жамияти ўзининг аъзоларини ва тарафдорларини биз шерикликка номзод бўлган Халқаро қушларни муҳофаза қилиш Ассоциацияси BirdLife International нинг янгиликларидан бохабар қилишга ҳаракат қилади.

BirdLife ҳодимлар гуруҳининг ўзининг блогида ёзишича, ўтган 2015 йил улар учун Европа ва Ўрта Осиё табиатини қўриқлаш энг аҳамиятли иш бўлган. Европа Иттифоқининг табиат бўйича Директивларини муҳофаза қилиш кампанияси бошланди, қушларни муҳофаза қилиш Халқаро Ассоциацияси ҳамкорлари турли йўналишларда ҳар доимгиданда фаолроқ иштирок этдилар. Европа Иттифоқида ва ундан узоқроқларда, Ирландиядан тортиб то Қирғизистонгача, иқтисодий инқироз ва бошқа қийинчиликларга қарамасдан BirdLife ҳамкорлари ўзига хос иштиёқ билан, тўсиқларни енгиб ўтган ҳолда, тажриба алмашиб ва иттифоқларга бирлашиб табиатни муҳофаза қилиш бўйича ишларини бажардилар.

Бундай ажойиб биргаликда бажарилган ишнинг натижалари яқинда 2015 йилнинг октябрида София (Болгария) даги Европа-Ўрта Осиё регионидан бўлган BirdLife International ҳамкорлари Учрашувида тақдим этилди. Учрашувнинг биринчи куни давомида ҳамкорлик аъзолари томонидан табиатни муҳофаза қилиш бўйича амалда қўлланган янгиликлар натижаларининг қисқа хулосаси тақдим этилди. Сизга BirdLife дастурлари бўйича ҳамкорлари ишлари натижаларининг таҳлили билан ушбу тақдимотни инглиз тилида юклаб олишингиз учун тавсия этамиз.

partnership.birdlife.org сайти маълумотлари асосида тайёрланди.

Supported by: BirdLife International NABU

Сайт маълумотларидан фойдаланилганда манбага ҳавола қилиниши шарт.
Сайт маълумотларини Олег Кашкаров тайёрлади.
  Вебмастер Эрнест Хуршут: uznix@narod.ru | Ўзбекистон балиқлари
Янгиланган: 04.04.2021