www.uzspb.uz  
 
English Russian

dvv INTERNATIONAL БИЛАН ҲАМКОРЛИК

2011 нинг 1 августидан Қушларни муҳофаза қилиш Жамияти dvv international - Немис Халқаро Университетлар Ҳамкорлиги Ассоциацияси молиявий кўмаги остида "Эко саналар" лойиҳасини амалга оширишга киришди. DVV дунё бўйича 40 та давлатда, 200 дан ортиқ шерик ташкилотлар, шу жумладан Ўзбекистон билан ҳам ҳамкорлик қилади.

"Эко саналар" лойиҳаси Ўзбекистондаги асосий экологик саналарга бағишланган кўпчилик иштирокида амалга ошириладиган акцияларни ишлаб чиқиш ва қўлланма шаклида чоп этишдан иборат. Лойиҳанинг мақсади экологик акция ва байрамлар ёрдамида шаҳар маданий боғлари ва дам олиш масканларидаги ташрифчиларни экологик маданиятини оширишдан иборат. Лойиҳанинг амалга оширилишининг натижасида экологик акцияларни ўтказишга бағишланган қўлланма ва таълим материалларини тўплами, ҳар бир экологик санани ўтказишга бағишланган экологик тақвим ва тайёр презентациялар солинган CD-диск ишлаб чиқилади.

Лойиҳа 3 ой давом этади шу йилнинг октябрида ниҳоясига етади. Шу пайтда Халқаро яшаш муҳитларининг муҳофазасига бағишланган кунда қўлланманинг презентацияси бўлиб ўтади. Қўлланма мактаб, Олий ўқув юртлари, хокимиятлар, эко ННТ лар ва Давлат табиат қўмитаси, ҳамда, бутун Ўзбекистонга тарқатилади.

Supported by: BirdLife International NABU

Сайт маълумотларидан фойдаланилганда манбага ҳавола қилиниши шарт.
Сайт маълумотларини Олег Кашкаров тайёрлади.
  Вебмастер Эрнест Хуршут: uznix@narod.ru | Ўзбекистон балиқлари
Янгиланган: 04.04.2021