www.uzspb.uz  
 
English Russian

CONSERVATION LEADERSHIP PROGRAMME (CLP) ЛОЙИҲАСИ

2010 йилдан бошлаб Ўзбекистон қушларни муҳофаза қилиш Жамияти "Ўзбекистонда учта потенциал IBA ларни талабалар кучлари ёрдамида ўрганиш", яъни, CLP лойиҳасига фаол қўшилди. Лойиҳа доирасида йил давомида Ўзбекистоннинг режадаги 3 та қушлар учун муҳим ҳисобланган ҳудудларда кузатишлар ва маҳаллий аҳоли билан ишлар олиб бориш режалаштирилган. Буларга Тошкент вилоятининг Чотқол тоғ тизмасида жойлашган Шовозсой овчилик хўжалиги, Навоий вилоятидаги Оёқоғитма кўли ва Қорақалпоғистондаги Оқпетки кўллар тизими киритилди.

Кузатувлар натижасида шу ерда яшайдиган қуш турлари популяцияси ҳолати (асосан ноёблари) ва уларга солинаётган таҳдид баҳоланади. Ҳар бир ҳудуд учун IBA карточкаси тўлдирилади, у ўзига ҳос қушлар учун муҳим бўлган ҳудуд паспорти бўлиб, кейинчалик кўриб чиқиш учун Бутунжаҳон қушларни муҳофаза қилиш Ассоциацияси BirdLife International га топширилади. Лойиҳанинг анча аҳамиятли таркибий қисмига маҳаллий аҳоли билан ишлаш киради. Презентациялар ва таълим маълумотлари ёрдамида уларга ажратилган IBA ларда биохилма-хилликни сақлаш муҳимлиги ҳақида гапириб берилади. "Ноёб қуш турлари", "Муҳим орнитологик ҳудудлар" семинарлари, ҳамда, мактаб ўқувчилари билан машғулотлар, Қуш кунлари ва бошқа кўпгина тадбирлар ўтазилади. Потенциал IBA ларни сақлаш тарғиботини ўтказиш мақсадида маҳаллий иштирокчиларга майкалар, значоклар, CLP рамзи туширилган буклет ва плакатлар, ҳамда кўпгина бошқа таълим материаллари тарқатилади.

Тадқиқотнинг дастлабки режалари:

Supported by: BirdLife International NABU

Сайт маълумотларидан фойдаланилганда манбага ҳавола қилиниши шарт.
Сайт маълумотларини Олег Кашкаров тайёрлади.
  Вебмастер Эрнест Хуршут: uznix@narod.ru | Ўзбекистон балиқлари
Янгиланган: 03.04.2021