www.uzspb.uz  
 
English Russian



2010 й. бошида йўқолиш арафасидаги турларни тадқиқот фонди BirdFair Ўзбекистон қушларни муҳофаза қилиш жамиятининг "Ўзбекистонда Жиғолтой ва кал жўрчининг тарқалиши" номли лойиҳасини қўллаб қувватлади. Жиғолтой ва кал жўрчи йўқолиш арафасида турган турлар ҳисобланади ва Халқаро ва Ўзбекистон Қизил китобларига киритилган. Лойиҳанинг асосий мақсади - Ўзбекистонда ушбу турларни тарқалиши, сонини аниқлаш, ҳамда уларга нисбатан ҳавф хатарни аниқлашдир. Ўзбекистоннинг Қизилқум чўли, Шимоли-Шарқий ва Жанубий ҳудудларида ўтказиладиган тадқиқотлар натижасида бу турларни сақлаб қолишга қаратилган Харакатлар режаси ишлаб чиқилади ва UzSPB аъзолари ичидан кўнгиллилардан иборат узоқ муддатли мониторинг программаси ишлаб чиқилади.

Лойиҳа 1 йилга мўлжалланган. Апрел ойида Ғарбий Тянь-Шань, Қизилқум чўли ва Ҳисор тизмасининг жанубий тармоғига экспедиция уюштирилди. Экспедиция иштирокчилари сифатида мутахассис орнитологлар билан бир қаторда Ўзбекистон қушларни муҳофаза қилиш жамияти Тошкент ва Самарқанд талабалар бёдвочер клублари аъзолари ҳам иштирок этдилар.

Supported by: BirdLife International NABU

Сайт маълумотларидан фойдаланилганда манбага ҳавола қилиниши шарт.
Сайт маълумотларини Олег Кашкаров тайёрлади.
  Вебмастер Эрнест Хуршут: uznix@narod.ru | Ўзбекистон балиқлари
Янгиланган: 03.04.2021