www.uzspb.uz  
 
English Russian

UzSPB ТАРИХИ

"Ўзбекистон қушларни муҳофаза қилиш жамияти" ни ташкил этиш ғояси биринчи марта 2006 йил Кембридж шахрига ташрифда Умумжаҳон қушларни муҳофаза қилиш жамияти ижрочи директори Майк Рендс билан бўлган суҳбатда пайдо бўлди. Ўзбекистон ушбу даврда "Муҳим орнитологик худудлар" (IBA) халқаро лойиҳасини амалга оширишда фаол иштирокчи эди. Орнитологик ихтисосликдаги Жамоат ташкилоти келажакда профессионал орнитологлар ва қуш ишқибозларини бирлаштириш, орнитология фанини ривожлантириш ва фаоллаштириш, ҳамда Ўзбекистонда табиатни асраш дунёқарашини шакллантиришга хизмат қилишга қаратилган. Ундан ташқари, ММҲ (СНГ) давлатлари IBA лойиҳаси тажрибаси шуни кўрсатдики, BirdLife International билан шериклик алоқаларини мустаҳкамлаш халқаро табиат муҳофазаси конвенцияларини амалга оширишда кенг имкониятлар яратади.

Ташаббус Ўзбекистон зоологлар жамияти раиси академик Д.А. Азимов ва Республиканинг деярли барча орнитологлари томонидан қўллаб-қувватланди ва 2006 й. октябр ойидаги Ўзбекистон IBA лойиҳаси ишчи мажлисининг II Резолюциясига киритилди. Шундан сўнг йил мобайнида ғайрат билан жадал ишлар олиб борилди. Истиқболли ва узоқ келажакни ҳисобга олган ҳолда янги Жамиятнинг асосий йўналиши, мақсади ва унинг тузилмасини аниқлаб олиш керак эди. Бу соҳада Ўзбекистон Республикаси Давлат қўмитаси назорати мутахассислари - Т.С. Тиллаев ва Д.Н. Рихсиевалар катта амалий ёрдам бердилар. Ва ниҳоят узоқ кутилган натижа - 2007 й. нинг 14 ноябрида Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги "Ўзбекистон қушларни муҳофаза қилиш Жамияти" номли янги нодавлат нотижорат ташкилотини рўйхатга олди.

Ўзбекистон қушларни муҳофаза қилиш жамиятининг мақсади: Ўзбекистон худудида доимий, ёки вақтинчалик яшовчи қушларни муҳофазаси, уларни генетик фондини тиклаш; қушлар учун муҳим бўлган худудларни аниқлаш, ўрганиш ва муҳофаза этиш; қўйилган масалаларни келажакда амалга ошириш мақсадида ёш мутахассисларни тайёрлаш; қушларни эстетик ва табиат сирларини ўрганиш билан боғлиқ бўлган муҳим маданий, маънавий ва таълим талабларини қондиришдир.

2007 й. нинг декабр ойида Жамиятнинг Ижроия комитети шаклланди ва унга олимлардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси, Ўзбекистон зоологлар жамияти вакиллари, "Ўзбекистон IBA лойиҳаси" ва вилоят вакиллари сайландилар. Ўзбекистон қушларни муҳофаза қилиш жамияти раиси этиб республикамизнинг етакчи орнитологларидан бири биология фанлари доктори О.В.Митропольский сайланди. Умумий йиғилишда муҳим хужжатлар ҳисобланган ННТ Ижроия қўмитаси низоми ва ННТ рамзи муҳокама этилди ва тасдиқланди.

2008 й. нинг 6 апрелида ЎзРФА зоология институтининг мажлислар залида Ўзбекистон қушларни муҳофаза қилиш жамиятининг умумий йиғилиши бўлиб ўтди ва йиғилишда Жамиятнинг биринчи аъзолик билетлари топширилди.

Supported by: BirdLife International NABU

Сайт маълумотларидан фойдаланилганда манбага ҳавола қилиниши шарт.
Сайт маълумотларини Олег Кашкаров тайёрлади.
  Вебмастер Эрнест Хуршут: uznix@narod.ru | Ўзбекистон балиқлари
Янгиланган: 03.04.2021