www.uzspb.uz  
 
English Russian

Rufford Small Grants Foundation

"Ўзбекистонда табиат муҳофазаси мутахассисларининг янги авлодини тайёрлаш, талабалар бёдвочерлар клублари учун интерфаол таълим дастури" Rufford Фонд лойиҳаси

2010 - 2012 й. Амалга оширилмоқда

Лойиҳа талабаларни атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги билимларини оширишга қаратилган. У бешта талабалар орнитологик клубида интерфаол таълим дастурлари асосида табиат муҳофазаси мутахассисларини тайёрлашга қаратилган.

Ўзбекистонда табиат муҳофазаси самарадорлигини ошириш учун малакали мутахассислар тайёрлаш ва ўқитиш муҳимдир. Талабалар университет программасидан оладиган назарий билимларидан ташқари уларга амалий билим ва кўникмалар керакдир. Шуни инобатга олиб Ўзбекистон қушларни муҳофаза қилиш Жамияти ушбу лойиҳани ишлаб чиқди. Ўзбекистоннинг бешта вилоятидан 50 та талаба лойиҳада иштирок этиши кўзланмоқда. Келажакда улар табиат муҳофазаси ташкилотларининг потенциал ходимларидир.

Лойиҳа талабалар орқали амалга оширилиб - унда Ўзбекистон университетларининг биология ва табиатшунослик факультетларидаги бешта талабалар клублари сардорлари ва аъзолари иштирок этадилар. Лойиҳа доирасида клуб сардорлари мақсад билан ўқитиладики, улар ўз клубларида тренер вазифасини ўтаб, олинган билим ва кўникмаларни бошқа аъзоларга етказа билишлари керак. Талабаларга ёрдам сифатида электрон услубий қўлланмалар тайёрланади. Ундан ташқари, клуб сардорлари (тренерлар) клуб раҳбарлари ва Жамият ходимлари томонидан қўллаб қувватланиб, улар томонидан ўқитиш жараёни кузатиб борилади.

Лойиҳадан кутилаётган натижа:

  1. Таълим дастурлари сессияларидан йигирматасини ўтказишга электрон услубий қўлланма ишлаб чиқилади;
  2. Бешта талабалар орнитологик клублари сардорлари ўз клубларида таълим дастуридан тренер сифатида ишлашлари учун махсус ўқитилади;
  3. Давлат ва жамоат табиат муҳофазаси ташкилотлари учун ёш мутахассислар ўз курсдошлари - клуб сардорлари томонидан ўқитилади;
  4. Клуб сардорлари ва аъзолари табиат муҳофазасининг интерфаол таълим усуллари билан танишадилар ва ўз сардорлик маҳоратларини оширадилар;
  5. Талабаларнинг табиат муҳофазаси соҳасидаги билимлари ва фаоллиги ошади;
  6. Талабалар катта бўлмаган лойиҳаларни ишлаб чиқишлари ва презентация этишларига имкон туғилади. Энг яхши иккита лойиҳа маблағ билан таъминланади ва талабаларда тренингда олган билимларини амалда қўллаш имкони туғилади;
  7. Клуб раҳбарлари Жамият ходимлари билан биргаликда таълим жараёнида кўмаклашиб турадилар, сессия охирида эса ҳамма иштирокчилар учун имтиҳон оладилар. Бу эса 10 та энг лаёқатли талабаларни танлаш имконини бериб, улар якунловчи талабалар анжуманида иштирок этадилар.
  8. Бухоро шаҳрида талабаларнинг якуний анжумани режалаштирилган бўлиб, ушбу анжуманда талабалар тўпланган билим ва малакаларини ўзаро алмашадилар;
  9. Лойиҳанинг барча маълумотлари тўпланади ва натижада Услубий қўлланма чоп этилиб, у Олий таълим муассасалари ва табиат муҳофазаси ташкилотларига тарқатилади;
  10. Ўзбекистон талабалар орнитологик клублари тармоғи лойиҳанинг PR-маҳсулоти туфайли кенгаяди.

Биз ишонамизки, таълим дастури асосида тайёрланган янги авлод табиат муҳофазаси мутахассислари Ўзбекистоннинг малакали табиат муҳофазаси ходимлари сафини тўлдирадилар. Лойиҳа яна Олий ўқув юртларида интерфаол таълим усулларини ўқув жараёнига интеграциясини енгиллаштиради.

Supported by: BirdLife International NABU

Сайт маълумотларидан фойдаланилганда манбага ҳавола қилиниши шарт.
Сайт маълумотларини Олег Кашкаров тайёрлади.
  Вебмастер Эрнест Хуршут: uznix@narod.ru | Ўзбекистон балиқлари
Янгиланган: 04.04.2021