www.uzspb.uz  
 
English Russian

Rufford Small Grants Foundation

Rufford Фонднинг "Муҳим орнитологик ҳудудларни сақлаш: Ўзбекистонда махсус тайёргалик кўрган талабалар ёрдамида мониторинг" лойиҳаси

2008 - 2009 й. Тугалланди

Rufford Small Grants Foundation (RSG) - Кичик Грантлар Фонди бўлиб, катта бўлмаган табиат муҳофазаси лойиҳаларини қўллаб қувватлаш мақсадида махсус ташкил этилган. 2007 й. да Ўзбекистоннинг тўртта университетида (Ўзбекистон Миллий университети, Самарқанд, Бухоро ва Қорақалпоқ Давлат университетлари) талабалар орнитологик клублари - бёдвочер клублари ташкил этилди. Ушбу клублар аъзолари қушларни кузатиш ва табиат ҳақида ғамхўрлик қилиб фаол ишлайдилар. 2008 ва 2009 й. лари табиат муҳофазаси янги авлод мутахассисларини Rufford фондининг "Муҳим орнитологик ҳудудларни сақлаш: Ўзбекистонда махсус тайёргарликдан ўтган талаба биологлар томонидан ўтказиладиган мониторинг" лойиҳаси томонидан қўллаб қувватланди. Бу лойиҳани Буюк Британия Қироллигининг қушларни муҳофаза қилиш Жамияти (RSPB) ҳам қўллаб қуватлади.

Лойиҳа мақсади қушлар учун муҳим бўлган жойлар мониторингига махсус тайёрланган ва ўргатилган биолог-талабаларни жалб этишдан иборат. Бу ўз навбатида, Ўзбекистонда келажакда табиат муҳофазаси потенциалини ошириб боришга имкон туғдиради. Бу лойиҳа юқорида кўрсатилган Ўзбекистонда идентификация этилган IBA лардан узоқда бўлмаган ва Ўзбекистоннинг турли вилоятларидаги тўртта университетда амалга оширилди. У турли таркибдан иборат: дала кузатишлари асоси, турли табиат муҳофазаси тадбирлари, ҳамда, тренинглардир. Rufford фонд Ўзбекистонда IBA дастури, Ўзбекистон қушларни муҳофаза қилиш Жамияти ва бошқа Давлат, ҳамда жамоат ташкилотларидан ҳар томонлама ижобий баҳо олди.

2008 й. нинг апрел ойидан 2009й. нинг октябригача - Ўзбекистон орнитологик клублари тармоғи аъзолари ўз университетларидан узоқ бўлмаган қушлар учун муҳим ҳисобланган ҳудудларда мунтазам мониторинг ўтказдилар. Натижада талабалар ёрдамида 11 та IBA кузатилиб, бу Ўзбекистон муҳим орнитологик ҳудудларининг 23% ташкил этди. Мониторинг натижасида олинган барча маълумотлар IBA дастури ишларида фойдаланилди ва AviCA (www.avica.uz) маълумотлар базасига киритилди. Лойиҳанинг якунловчи босқичида ўтказилган талабалар анжуманида 36 та талаба иштирок этди. Анжуманда IBA мониторинги ва шахсий тадқиқот фаолиятига бағишланган 30 дан ошиқ маърузалар эшитилди

Ўзбекистонда Rufford фонд лойиҳасининг учта энг асосий натижаси:

I. "Тадқиқот усуллари ва қушларни санаш" мавзусидаги биринчи талабалар Республика семинар-тренинги. Бу талабалар клублари фаолиятини оширишнинг жуда яхши имкони бўлди. Тренингни RSPB нинг ҳалқаро бошқарув консультанти Джеф Вельш ва Марказий Осиё табиат муҳофазаси таълим дастури координатори Эдит Майер олиб бордилар. Тренинг дастури 5 босқичдан иборат бўлиб жуда қизиқарли ва мазмунга бой бўлди. Ҳар бир назарий сессия амалий машқлар билан мустаҳкамланди ва ўйин шаклида берилди. Интерфаол тренинг жараёнида талабалар ва уларнинг раҳбарлари қушларни кузатишнинг замонавий техникаси ҳақида билиб олдилар. Биринчи марта тренингда турли клуб аъзолари бир ерда жамландилар - бу уларга клубларни катта тармоғига мансуб эканликларини англатди.

II. Талабаларнинг лойиҳа тадбирларида иштирок этишлари университетда олган билимларини амалиётда - дала шароитида ишлатишга ажойиб имконият туғдирди. Натижада 50 дан ортиқ талаба дала шароитида ишлаш каби қимматбаҳо тажрибага эга бўлдилар. Бакалавр дипломини олган 6 та талаба магистратурада ўқишни давом эттирдилар.

III. Лойиҳа - талабалар клублари фаолияти ва IBA лойиҳаси ҳақидаги маълумотларни турли қатламларда тарқатишни осонлаштирди. Клуб фаолиятини матбуотда ва университетда фаол тарқатилиши клуб ғоясини кенг тарқалишига имкон туғилди. Бу ўз навбатида клубларни ёш ва ташаббускор тадқиқотчилар уюшмаси деган фикрни шакллантирди. Натижада, "Phasianus" талабалар клуби аъзоси ташаббуси билан Қўқон педагогика институти қошида янги талабалар клуби очилди.

Supported by: BirdLife International NABU

Сайт маълумотларидан фойдаланилганда манбага ҳавола қилиниши шарт.
Сайт маълумотларини Олег Кашкаров тайёрлади.
  Вебмастер Эрнест Хуршут: uznix@narod.ru | Ўзбекистон балиқлари
Янгиланган: 04.04.2021