www.uzspb.uz  
 
Russian

Услублар мажмуи

"Муҳим орнитологик ҳудудлар" дастури доирасида ҳалқаро аҳамиятга эга қушлар ҳаёти учун муҳим бўлган жойлар инветаризацияси амалга оширилади. IBA дастури бутун дунёда амалга ошириб келинаётган бўлиб, қушлар учун муҳим ҳудудларни аниқлашда стандарт глобал критерийлардан фойдаланишга тўғри келади. IBA ларни ажратиш критерийлари BirdLife International секретариати томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, ҳамма регионларда унга риоя қилиниши шарт.

Ундан ташқари Ер юзасининг барча ҳудудлари маълум бир ҳайвон ва ўсимлик турларига эга бўлган биомларга - катта регионал экологик уюшмаларга бўлинган. Ҳозирги кунда биомларни классификациялашни ҳамма қабул қилган умумҳалқ тизими йўқ. Аммо, глобал даражада таққослаш мумкин бўлган маълумотлар базасини олиш учун биомларни ажратишни ягона шкаласидан фойдаланиш керак. Бу шкалани ҳам BirdLife International ишлаб чиққан. Албатта, биомлар таркибига яшаш муҳитларининг иккинчи даражаси ёки биотоплар киритилиб, ҳар бир ҳудудда шу ердаги мутаҳассислар томонидан аниқланади ва фойдаланилади.

Агарда Сиз йўқолиш арафасида турган тур ва уларнинг яшаш муҳитлари ҳақидаги маълумотларни базага киритиш каби IBA лойиҳасида иштирок этмоқчи бўлсангиз, илтимос, қуйида келтирилган критерий, категория ва иш усулларини (MS Word-файл, zip-архивда, 369K) диққатлик билан танишиб чиқинг. Сиз IBA ни ҳисоб карточкасини (MS Word-файл, 266K) тўлдириб бизга юборишингиз мумкин.

Ёдда тутинг, услубига қаттиқ риоя қилинганидагина Сизнинг маълумотларингиздан IBA ҳалқаро базасида фойдаланиш мумкин.

Юзага келган саволарингиз билан лойиҳа манзилига мурожаат этишингиз мумкин ва биз уларга жавоб беришга харакат қиламиз.


Ҳурматли ҳамкасблар!

Энди бизнинг сайтимизда Сергей Скляренко (Қозоқистон IBA лойиҳаси) ва Geoff Welch (RSPB) томонидан охирига етказилган "Муаллифлар учун қўлланма ва маълумотларни киритиш шакли" ни (MS Word-файл zip-архивда, 730K) кўришингиз мумкин.

Supported by: BirdLife International NABU

Сайт маълумотларидан фойдаланилганда манбага ҳавола қилиниши шарт.
Сайт маълумотларини Олег Кашкаров тайёрлади.
  Вебмастер Эрнест Хуршут: uznix@narod.ru | Ўзбекистон балиқлари
Янгиланган: 03.04.2021