www.uzspb.uz  
 
English Russian

ЎЗБЕКИСТОНДА IBA ДАСТУРИ

Дастур тарихидан

Ўзбекистон IBA ларининг биринчи рўйҳати
Ўзбекистон IBA ларининг биринчи рўйҳати

"Ўзбекистоннинг муҳим орнитологик ҳудудлари" (IBA) дастурининг биринчи босқичи 1996 йилда бошланди. BirdLife International томонидан мувофиқлаштирилиб, Германиядаги BirdLife International шериги - Табиатни муҳофаза қилиш ва Биохилма-хиллик иттифоқи (NABU) номидан ишни бошлаб, Елена Крейцберг-Мухина томонидан адабиётлардаги бор маълумотлар олдинги таҳлилини амалга оширди. Натижада республикадаги йўқолиш арафасидаги турлар очерки тузилди.

Олма-ота шаҳридаги IBA ҳудудий лойиҳаларни режалаштириш бўйича ўтказилган ишчи учрашувда IBA дастурининг амалга оширишга янги туртки олди. Ушбу даврда Буюк Британия Қироллигининг Қушларни муҳофаза қилиш Жамияти (RSPB) - BirdLife нинг Қўшма Қиролликдаги шериги Ўзбекистонда IBA фаолиятининг фаоллашишига ҳар томонлама ёрдам бошлади.

Табиатни муҳофаза қилиш Давлат Қўмитасида IBA лойиҳасининг намоиши, 2005 й. ноябр
Табиатни муҳофаза қилиш Давлат Қўмитасида IBA лойиҳасининг намоиши, 2005 й. ноябр

2005 й. да режалаштириш бўйича иккита миллий ишчи учрашувда кўпгина потенциал партнерлар - табиат муҳофазаси ва илмий ташкилотлар вакиллари иштирокида Ўзбекистонда IBA дастури бўйича ишчи гуруҳ ташкил этилди ва мамлакатимиздаги биринчи 55 та потенциал IBA лар рўйҳати белгиланди. Шундан сўнг, Ўзбекистондаги IBA дастури координатори этиб б.ф.н. Кашкаров Р.Д. тайинланди. Янги табиат муҳофазаси ташаббусини Ўзбекистон Зоологлар жамияти қўллаб қувватлади. 2005 й. нинг 1 сентябрида ЎзРесп ФА нинг зоология институтида лойиҳанинг офиси очилди, телефон ва электрон алоқа йўлга қўйилди. 2005 й. нинг ноябр ойидаги тўгарак стол атрофидаги йиғилишда янги лойиҳа фаолияти Ўзбекистон Республикаси Табиатни Муҳофаза Қилиш Давлат Қўмитаси томонидан маъқул топилди.

Ишнинг асосий босқичлари

IBA да биринчи қишки саноқлар, 2006 й. январ
IBA да биринчи қишки саноқлар, 2006 й. январ

2006 й. IBA лойиҳаси бўйича биринчи дала кузатувлари амалга оширилди. Экспедиция иштирокчилари дала шароитида қушларни кузатиш учун керакли ускуналар билан таъминландилар. Шу даврда ёшларни жалб этиш ва иштирокчилар сонини ошириш мақсадида маълумотлар постерининг биринчи нашри чоп этилди ва тарқатилди, ҳамда, IBA лойиҳасининг бошланишига бағишланган қисқа метражли фильм ишлаб чиқилди. Шундан сўнг www.iba.uz (замонавий вариантда www.uzspb.uz) веб-сайти очилди.

2006 й. нинг охирига келиб биринчи 30 та IBA нинг тавсифи тугалланди ва шундан кейин лойиҳанинг миллий гуруҳ ходимлари Биохилма-хилликнинг Ҳалқаро Маълумотлар базасига IBA тўғрисидоги маълумотларни кирита бошладилар. 2007 йилда IBA чегараларини Географик маълумотлар тизими (ГИС) ёрдамида тавсифлашга киришдилар. Миллий ва Давлат университетлари қошида 4 та талабалар қуш ишқибозлари клублари ташкил этилди ва улар тезда талабалар тармоғини ҳосил қилиб дастур бўйича дала кузатувларида иштирок эта бошладилар. Дала кузатувларининг барчаси 2007 й. охирида ниҳоясига етди ва IBA дастурининг иштирокчилари учун қувончли воқеа - Ўзбекистон қушларни муҳофаза қилиш жамияти UzSPB рўйҳатга олинди. Шу даврдан бошлаб UzSPB IBA дастурининг асосий ижрочи вакили ҳисобланади. Келажакда Жамият мамалакатда IBA тармоғининг сақлаш ва мониторингини олиб боришда муҳим рол ўйнайди.

2006 й. июн, талабалар билан биринчи дала тренинги
2006 й. июн, талабалар билан биринчи дала тренинги

2008 й. да Ўзбекистондаги ҳамма 48 та IBA тавсифи тугатилгандан сўнг, BirdLife секретариати тақдим этилган маълумотларни таҳлил этиб, тавсифланган ҳудудларни расмий суратда IBA деб эълон қилди. IBA дастурининг 2005-2008 йиллардаги фаолиятининг натижаси - IBA лар инвентаризацияси натижаларини "Ўзбекистоннинг муҳим орнитологик ҳудудлари" китобининг рус ва инглиз тилларидаги нашри ҳисобланади.

Яна нималар қилиниши керак

IBA лар инвентаризация натижаларини чоп этилгандан сўнг ажратилган ҳудудлар тармоғи ичида табиат муҳофазаси тадбирларини режалаштириш ва амалга ошириш керак. Шу муносабат билан ҳозирги кунда етакчи табиат муҳофазаси ташкилотлари билан керакли мунозаралар олиб борилиб ўзаро ҳамфикрлиликка эришилди. 2008 й. нинг 28 августида Ўзбекистон Республикаси Табиатни Муҳофаза Қилиш Давлат Қўмитаси ва UzSPB ўртасида ҳамжиҳатлик Шартномаси имзоланди. Кейинги даврдаги муҳим ижобий натижалардан бири мамлакатдаги муҳофазаланадиган ҳудудлар тармоғининг мустаҳкамланишидир.

Supported by: BirdLife International NABU

Сайт маълумотларидан фойдаланилганда манбага ҳавола қилиниши шарт.
Сайт маълумотларини Олег Кашкаров тайёрлади.
  Вебмастер Эрнест Хуршут: uznix@narod.ru | Ўзбекистон балиқлари
Янгиланган: 03.04.2021