www.uzspb.uz  
 
English Russian

IBA ДАСТУРИ

Қушлар - табиатнинг ажралмас бўлагидан бири ҳисобланиб, бизларни ўраб турганларидан ва улар билан мулоқотдан биз нафақат завқланамиз, балки, экотизимнинг муҳим таркибий қисмларидан ҳисобланиб, табиатда асосан ижобий роль ўйнайдилар. Табиат қанчалик соғлом бўлса шунча қуш тури унда яшай олади.

Қушлар тирик табиатнинг ажралмас қисми бўлиб уни сақлашда бизларга ёрдам берадилар. Кўпсонли ва умуртқалилар ичида энг кенг тарқалган синф бўлиб, қушлар экологик пирамиданинг юқори қисмини эгаллайдилар. Улар биологик хилма-хилликнинг яхши индикаторларидир. Шунинг учун, қушларни сақлаш билан биргаликда биз атроф муҳит ва умуман табиатни сақлаб қолишимиз мумкин. Иқтисодни жадал ривожланиши ва инсонни атроф муҳитга сальбий таъсири ортиб бораётган шароитда қушларни ўрганиш ва уларни муҳофаза этиш борган сари долзарб масалаларга айланиб бормоқда.

IBA ёки "Important Bird Areas" халқаро лойиҳаси инглиз тилидан Муҳим орнитологик ҳудудлар деб таржима этилиб, Бутунжаҳон қушларни муҳофаза қилиш Ассоциацияси - BirdLife International ва унинг ер юзидаги барча шериклари томонидан бир неча йилдан бери амалга оширилиб келинмоқда. IBA - қушлар ҳаёти учун учун муҳим ҳудуд ҳисобланади. Буларга ноёб ва йўқолиш арафасидаги турлар яшайдиган жойлар, сув ва сув олди қушларининг катта миқдорда тўпланадиган сув ҳавзалари, баҳорги ва кузги учиб ўтиш даврида қушлар тўхтаб дам оладиган ерлар киритилади. Олимлар томонидан Ер юзида 10 мингдан ортиқ IBA ажратилган. Европада 4000 IBA 7% ҳудудни қамраб олган ва улардан 2500 га яқинини Европа Иттифоқи қонунчилиги муҳофазага олган.

IBA лойиҳаси мақсади - қушлар учун муҳим ҳисобланган ҳудудларни аниқлаш ва муҳофаза этишдир. Ажратилган IBA ларда давлат тарафидан ҳам, ҳудуд яқинида яшовчи аҳоли кўмигида ҳам муҳофаза йўлга қўйилади. Албатта, булар нафақат қушларга, балки бошқа жонивор ва ўсимликларни сақлашда ҳам катта ёрдам беради.

IBA дастури ишининг тўрт босқичи

  1. Маълумотлар тўплаш
  2. IBA инвентаризацияси
  3. IBA ни муҳофаза қилиш
  4. IBA мониторинги

Маълумотлар тўлашдан кейин ҳар бир Давлатдаги биринчи қадам бу илмий фаолият, унинг мақсади - IBA ни тўлиқ рўйхатини тузишдир. Биринчи босқич вазифаси:

IBA таърифи - дастурнинг зарур босқичларида ҳисобланиб, ниҳоясида, ажратилган ҳудудлар муҳофазаси ишлари олиб борилади. Мунтазам равишда IBA ҳолати ва иш унумдорлиги мониторинги олиб борилиб, олиб борилаётган ишларнинг самаралилигини кўрсатади ва юқори кўрсаткичлар олишда қўшимчалар киритиш имконини беради.

Supported by: BirdLife International NABU

Сайт маълумотларидан фойдаланилганда манбага ҳавола қилиниши шарт.
Сайт маълумотларини Олег Кашкаров тайёрлади.
  Вебмастер Эрнест Хуршут: uznix@narod.ru | Ўзбекистон балиқлари
Янгиланган: 03.04.2021