www.uzspb.uz  
 
English Russian

IBA МАРКАЗИЙ ОСИЁДА

Марказий Осиё региони турли туман яшаш муҳитига эга бўлиб, арктик тундрадан тропик ўрмонларгача, кенг сахрою, дашт ва тайга ўрмонлари, ҳамда, ер куррасидаги енг баланд тоғларга эга. Иқлим ва яшаш муҳитининг турли туманлиги биологик хилма-хилликнинг ва шу қаторда қушларнинг ҳам ҳилма-хиллигини юзага келтиради. Марказий Осиё авифаунаси 543 турдан иборат. Бепоён чўл ва тоғ массивлари катта биологик хилма-хилликка эгадир. Бу кам ўрганилган орнитофаунанинг кўлами ва глобал аҳамияти ҳайратда қолдиради. Мисол учун, Марказий Қозиқистонда жойлашган якка бир кўлда кўпайишдан кейин оқ бош ўрдакнинг 5000 нафари тўпланади - бу дегани, ушбу турнинг дунёдаги ярим популяциясидир. Шу ернинг ўзида кўпайиш учун тўпланган 500 жуфт жингалак сақоқушни кузатиш мумкин. Бу региондан йўқолиш арафасида турган ингичка тумшуқли балчиқчи ва оқ турна учиб ўтади. Шу билан бир қаторда Марказий Осиёда фаол ривожланаётган иқтисодиёт ва аҳолининг кўпайиб бориши ҳудуд табий экотизимларига сезиларли таъсирини кўрсатиб бормоқда. Инсон фаолияти таъсири натижасида эса ҳамма ерда деградацияни кузатиш мумкин, баъзи ерларда эса дашт, ўрмон ва сув-ботқоқ ерларининг бутунлай йўқолишини кўрамиз. Бу шароитда энг катта босимни қушлар ҳис этадилар. Ҳозирги кунда бу ҳудуднинг 31 тур қуши глобал йўқолиш арафасида турибди.

1980-йилларнинг ўрталаридан бошлаб Бутунжаҳон Қушларни Муҳофаза қилиш Ассоциацияси - BirdLife International Муҳим Орнитологик Ҳудудлар ёки Important Bird Area (IBA) лойиҳасини ривожлантиришни бошладилар. 1989-2000 йиллари Европа ва Яқин Шарқ муҳим орнитологик ҳудудларининг китоблари чоп этилди. Бир нечта Европа мамлакатлари ва Россиянинг Европа қисми учун IBA рўйҳати чиқарилди. Дастурни амалга ошириш жараёнида Африка, Америка, Жанубий Осиё ва Тинч океан региони турибди. Ҳозирги кунгача дунёда 10000 дан ортиқ IBA аниқланган. Асосий экотизимларни сақлашда катта аҳамиятга эга бўлган Марказий Осиё ҳудуди охирги вақтгача IBA харитасида кўзга кўринадиган бўшлиқ эди. 2004 йилдан бошлаб Марказий Осиё ҳудудида IBA лойиҳаси янги ташаббускорлик фаолияти бўлиб, дунёдаги 200 дан ортиқ мамалакатларда бир неча йилдан бери ишлаб келинаётган усулларга таянади. Бу дастур Қушларни муҳофаза қилиш Қироллиги (RSPB) томонидан қўллаб-қувватланиб келинаётган бўлиб, ҳозирги кунда Қозоқистон, Туркманистон ва Ўзбекистонда амалга оширилиб Марказий Осиёнинг 91% майдонини эгаллади.

Марказий Осиё: кўк рангда IBA лойиҳаси олиб борилаётган мамлакатлар кўрсатилган

Бу давлатларни бирлаштиришда асос бор, биринчидан улардаги яшаш муҳитлари ва комплекс турларнинг ўхшашлиги - булар асосан қишлаш ва учиб ўтиш даврида миллионлаб қушлар тўхтаб дам оладиган ёки қишлайдиган текисликдаги ҳалқаро сув ботқоқ ҳудудларидир. Бу ерлар чўл ва яримчўлларга хос қушлар дунёсига эгадир. Ундан ташқари бу ерларда қушларни ўрганиш ва муҳофаза қилиш ташкилотлари фаол ривожланиб келмоқда. IBA дастури туфайли бу ҳудудларда ўнлаб экспедициялар уюштирилиб, турли мавсумларда ушбу ҳудудларда кузатувлар олиб борилди. Марказий Осиёда IBA дастурининг асосий вазифаси регионда қушлар ва умуман биохилма-хиллик учун муҳим бўлган ҳалқаро аҳамиятга эга бўлган ҳудудлар тармоғини ташкил этишдир. Замонавий ва ишончли маълумотлар асосида ҳалқаро қабул қилинган критерийлардан фойдаланиб Марказий Осиё регионида муҳим орнитологик ҳудудлар тармоғи идентификация қилинди. 2008 й. да Қозиқистон, Туркманистон ва Ўзбекистондаги мутаҳассис орнитологларнинг биргаликдаги меҳнатлари натижасида IBA ларнинг биринчи миллий инвентаризацияси тугатилди. Бу мамлакатларда рус ва инглиз тилларида IBA дастури фаолиятининг якуний хужжатларининг биринчи нашри - қушларни сақлаш учун муҳим ҳисобланган жойлар рўйҳати чоп этилди.

Supported by: BirdLife International NABU

Сайт маълумотларидан фойдаланилганда манбага ҳавола қилиниши шарт.
Сайт маълумотларини Олег Кашкаров тайёрлади.
  Вебмастер Эрнест Хуршут: uznix@narod.ru | Ўзбекистон балиқлари
Янгиланган: 03.04.2021