www.uzspb.uz  
 
Russian

ЖАМИЯТНИНГ 2015 ЙИЛДАГИ ФАОЛИЯТИ НАТИЖАЛАРИ

2015 йилнинг 30 апрелида Ўзбекистон қушларни муҳофаза қилиш Жамияти аъзоларининг навбатдаги Умумий мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлис кунигача UzSPB нинг аъзолари сони 252 нафарга етди. Мажлисда бевосита Ўзбекистоннинг Тошкент шаҳри ва Самарқанд, Бухоро вилоятлари, ҳамда Қорақалпоғистон республикаси ташкилотларидан ўз овозлари билан 42,1% аъзо иштирок этдилар. Жамиятнинг Ижрочи қўмитаси раиси О.В. Митропольский қатанаша олмаганлиги сабабли мажлисни олиб боришни Жамият ижрочи директори Р.Д. Кашкаровга топширилди.

Мажлисни ижрочи қўмита аъзоси академик Д.А. Азимов салом сўзи билан очди. Сўнгра Жамиятнинг 2015 йилдаги фаолияти натижалари ҳисоботи билан Ижрочи дирекция аъзолари чиқдилар. Жамиятнинг ижрочи директори Р.Д. Кашкаров ҳисобот йилида UzSPB аъзолари томонидан 2015 йилга режалаштирилган 86,4% тадбирлар амалга оширилганлигини таъкидлаб ўтди. Ташкилот фаолияти натижалари асосан UzSPB нинг 2013-2017 йилларга мўлжалланган ривожланиш йўналишлари Стратегиясидан олинган. Жамиятнинг ушбу йўналишдаги муҳим ютуқларидан: VII оқ лайлакнинг Халқаро саноғи (3226 км ва Ўзбекистоннинг 6 та вилоятида 153 та саноқ пунктлари); тарғоқларнинг сентябр-октябр ойларида IBA "Талимаржон сув омбори"да рекорд тўпланиши (4255), GIZ ва Оролни қутқариш Халқаро Фонди (МФСА) Агентлиги ёрдамида "Судочье" буюртмахонаси чегараларини кенгайтиришга таклиф тайёрлаш; "Қора узунқанотларга ёрдам" ташаббус гуруҳи билан ишлаш - табиатга 200 дан ортиқ қора узунқанотлар даволаниб қўйиб юборилди; UzSPB/RSPB нинг "Ўзбекистоннинг асосий экотизимларини муҳофаза қилиш ва улардан барқарор фойдаланиш механизмларини ишлаб чиқиш" лойиҳасининг 3та IBA да давом этиши; 250 иштирокцилар билан "Қушлар учун янги уй" акциясини ўтказиш; Spring Alive дастурига Республикамизнинг 5 та вилоятидан 1300 дан ортиқ иштирокчиларни жалб этиш; UzSPB нашрининг Россиянинг халқлар дўстлиги университетида "Экология ва табиатдан фойдаланиш" йўналишида фойдаланганлиги; "Қора узунқанот - 2016 йилнинг қуши" кампаниясига тайёргарлик. 2015 йилда Ўзбекистон қушларни муҳофаза қилиш Жамияти BirdLife International билан Буюк Британия Қироллигининг қушларни муҳофаза қилиш Жамияти (RSPB) тасарруфида маҳаллий ва чет эл шериклар билан фаол хамкорлик ўрнатди; Германия биохилма-хиллиги ва табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи (NABU); Ўзбекистоннинг 5 та университети; ЎзРФА ўсимлик ва ҳайвонот оолами генофонди институти; Оролни Қутқариш Халқаро Фонди (МФСА); Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш Давлат қўмитаси; Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ва сув вазирлиги ўрмон хўжаликлари бошқармаси; Ўзбекистоннинг Экологик Харакати; НАННОУз; Ўзбекистон Экофорумлари ННТ ташкилот-аъзолари; ГЭФ/ПРООН лойиҳаси; "Murad Building" девелопер компанияси билан ҳамкорликда фаолият олиб бормоқда.

Жамият бош ҳисобчиси А.С. Исманова молиявий ҳисобот, банк ҳисоботлари, назорат ташкилотлари учун ҳисоботлар ва мажбурий тўловлар, ҳамда бюджет ҳақида тақдимот қилди. Ҳисобот йилида бадаллик тўловларининг умумий миқдори 1 954 600 сўм бўлиб, 2014 йилга қараганда 61,9% га кўп бўлиб чиқди.

Сўнгра ижрочи дирекция ходимлари ва вилоят филиаллари рахбарлари олиб борилган тадбирлар ҳақида батафсил маълумот бердилар.

Тармоқни ривожланитириш ассистенти Алишер Атаходжаев тўпланганларга UzSPB/RSPB нинг "Ўзбекистоннинг асосий экотизимларини муҳофаза қилиш ва улардан барқарор фойдаланиш механизмларини ишлаб чиқиш" лойиҳаси доирасида бажарилган "Далварзин" худудида олиб борилган ишлар натижаси билан таништирди.

Жамоатчилик билан алоқа ўрнатиш ассистенти Виктория Филатова 2015 йилда ўтказилган эко-маърифий тадбирлар ва ОАВ билан алоқалар ҳақида тақдимот қилиб берди. Талабалар клубларининг 2015 йилдаги фаолияти билан таълим ассистенти Алишер Джумаев "Phasianus", "Иволга", "Flamingo" ҳамда "Otus" талабалар клубларининг Жамият олиб борадиган эко-маърифий ишларини ташкиллаштиришдаги ва ўтказишдаги ўрни ва НамДУ да янги ташкил этилган "Eco birds" талабалар клубини фаолиятини ошириш ва уни талабалар тармоғига киритиш ҳақида батафсил тўхтаб гапириб ўтди.

Сўнгра филиал рахбарлари ҳисоботи эшитилди.

Жамиятнинг Қорақалпоқ филиали раиси Я.И. Аметовнинг хабар беришича, 2015 йили филиал аъзолари ҚДУ билан ҳамкорликда Ҳалқаро қўриқхоналар ва миллий боғлар кунига бағишланган "Муҳофазага олинган худудлар - табиатни сақлаб қолиш гаровидир" номли илмий семинар ўтказдилар; Халқаро Қушлар кунига бағишлаб "Қушлар - гўзаллик тимсолидир" доира столи, Судочье кўллар тизимида орнитологик тадқиқотлар ўтиши давом эттирилди, ҳамда, Ашикўлда қушларнинг кузги саноғ ўтказилди.

Самарқанд филиали раиси А.Р. Жаббаров Ўзбекистон қушларини муҳофаза қилиш Жамияти Самарқанд филиалида 2015 йилда олиб борилган ишларини гапириб берди. Самарқанд филиали аъзолари доцент С.Э. Фундукчиев ва экология ва табиатдан фойдаланиш кафедраси катта ўқитувчиси б.ф.н. Л.Э. Белялова раҳбарлигида Самарқанд шаҳри қарғасимонлари, Каттақўрғон сув омборида сув олди қушларининг қишки саноғида, Зарафшон қўриқхонасида қирғовулларнинг баҳорги саноғида, ҳамда, университет булваридаги қушларни саноғида иштирок этдилар. Филиал аъзолари ва раҳбарлари Олий ўқув юрти талабалари билан СамДУ нинг зоология музейида мунтазам экскурсиялар ўтказиб турадилар. СамДУ нинг турли факультетларида Халқаро Қушлар Куни ва қушларнинг кузги саноқ куни ўтказиб келинди.

Маъруза ва музокаралардан сўнг умумий йиғилиш Жамиятнинг 2015 йилдаги фаолиятига ижобий баҳо берди. Жамиятнинг юқори обрўга эгалиги ва фаол иш юритиши қайд этиб ўтилди.

Сўнгра Р.Д. Кашкаров 4 та бўлим ва 34 пунктан иборат Жамиятнинг 2016 йилга фаолияти Режасини муҳокамага қўйди. Барча мажлис иштирокчилари Режа лойиҳасини олдилар ва унга қўшимчалар киритиш ва фикр билдириш имкониятига эга бўлдилар. Топширилган таклифларни ҳисобга олиб Жамиятнинг Режа фаолиятини 6 кунлик муддатга жорий қилишга келишиб олинди.

Мажлис кун тартиби ушбу расмий учрашув билан якунланди ва кейинги муҳокамалар Жамият офисида ўртоқлик дастурхони устида давом этди.

Supported by: BirdLife International NABU

Сайт маълумотларидан фойдаланилганда манбага ҳавола қилиниши шарт.
Сайт маълумотларини Олег Кашкаров тайёрлади.
  Вебмастер Эрнест Хуршут: uznix@narod.ru | Ўзбекистон балиқлари
Янгиланган: 04.04.2021