www.uzspb.uz  
 
Russian

Халқаро қушлар куни - 2016

2016 йил март ойининг охири - апрелнинг бошларида Ўзбекистонда Халқаро қушлар Куни нишонланди. Жорий йилда байрам Spring Alive дастури доирасида ўтказилди. Ушбу баҳорги экологик санага бағишланган фестивал, сайр, доира столи ва акцияларда Республикамизнинг бешта вилоятидан 1280 дан ортиқ ёшлар ва катталар иштирок этдилар.

Халқаро қушлар Куни 1902 йилдан бошлаб қишлоқ хўжалигида фойдали қушларни муҳофаза қилиш конвенцияси қабул қилинганлигидан бошлаб ҳар йили нишонлаб келинади. Қушлар куни аввалдан қушларни қишлаш ерларидан қайтиб келишини нишонлайдиган болалар экологик байрами ҳисобланиб келинган.

Мамлакатимизда Қушлар кунини нишонлашни анъанавий тарзда Ўзбекистон қушларини муҳофаза қилиш Жамияти 9 йилдан бери ўтказиб келмоқда! Бу йили экологик саналарнинг энг кексаси сифатида #0с3ж - узунқанотлар учун тез ёрдам хизматини узунқанотларга ёрдам берувчи ташаббускор гуруҳга мадад тариқасида ишга туширилди. 26 март куни ЎзМУнинг биология-тупроқшунослик факультетида Елена Абдуллаева ва Павел Карабаев "Phasianus" клуби аъзолари ва бўлажак #0с3ж хизмати кўнгиллилари учун ўзлари бошқараётган "Қушларни табий яшаш муҳитларига қўйиб юбориш учун вақтинчалик сақлаш" питомниги фаолияти ҳақида тақдимот қилдилар.

2016 йилнинг 29 март куни Наманган Давлат Университетида "Ecobirds" талабалар орнитологик клуби аъзолари ташаббуси билан Халқаро қушлар Кунига бағишланган "Қушлар оламига саёҳат" экофестивал бўлиб ўтди. Байрамни НамДУнинг ректорати, табиатшунослик факультети деканати, ўқитувчилари ва талабалари ташкил этдилар. Тадбир ўтказишда Ўзбекистон Экологик харакати Наманган вилояти бўлими ва вилоят овчилар Жамияти яқиндан ёрдам кўрсатдилар. Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати Ўзбекистон қушларни муҳофаза қилиш Жамияти вакиллари, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва бир қатор қуш ишқибозлари байрам меҳмонлари бўлдилар. Фестивал доирасида Халқаро қушлар кунига бағишланган анжуман ташкил этилди. Анжуман тугагач, "Энг яхши қушчи", "Қушлар учун энг яхши уй", "Қушларни биласизми?", "Қуш фотосуратлари конкурси" каби конкурслар уюштирилди. Ғолибларга турли номинацияларда эсталик совғалари ва сертификатлар топширилди. Байрамда ҳаммаси бўлиб 50 та ўқитувчи ва 300 дан ортиқ киши иштирок этдилар.

Халқаро қушлар Кунини нишонлаш эстафетасини Қорақалпоғистонга ўтиб, улар 2016 йилнинг 1 апрел куни давлат ўлкашунослик музейида "Қушлар бизнинг дўстимиз" номли давра суҳбати ўтказдилар. Тадбирда Қорақалпоқ давлат ўлкашунослик музейи, Ўзбекистон қушларни муҳофаза қилиш Жамиятининг Қорақалпоқ филиали ва Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети, ҳамда, Ўзбекистон Экологик харакати Қорақалпоғистон бўлими иштирок этдилар. Доира суҳбатида орнитолог ўқитувчилар М.А. Жуманов ва Я.И. Аметов раҳбарлигида "Otus" талабалар клуби аъзолари фаол иштирок этдилар. Улардан ташқари шоира Гулнора Нурлепесова, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими "Ҳайвонлар экологияси" лабораторияси кичик илмий ходими Гулара Матекова, Нукус шаҳри умум-таълим мактабининг тўртта ўқувчиси ва оммавий ахборот воситалари вакиллари - умумий ҳисобда 70 киши иштирок этдилар. Талабалар клуби аъзолари ўқувчилар билан биргаликда қизиқарли ўйинлар ва викториналар ўтказдилар. Конкурс ғолибларига ёрқин закладкалар ва Spring Alive дастури значоклари, эсталик совғалари ва қушлар ҳақида китоблар совға қилинди. 2016 йилнинг 3 апрелида эса ушбу экологик байрам доирасида Нукус шаҳри атрофидаги Ашикўлда қушлар саноғи ўтказилди.

Самарқанд вилоятида эса бу йили Ҳалқаро қушлар Куни ҳар доимгидан ҳам кенгроқ нишонланди. 30 мартдан 5 апрелгача СамДУнинг табиатшунослик, тарих, кимё, археология, география, филология ва математика факультетларидан - 300 га яқин талаба иштирок этдилар! Филолог талабалар Халқаро қушлар Кунига тақдимотлар, тарих факультети талабалари "Ўзингни текшириб" виктроинасида иштирок этдилар, географ талабалар эса "Қушлар" мавзусига кроссворд тайёрладилар.

3 апрел куни "Фламинго" талабалар клуби аъзолари Л.Э. Белялова раҳбарлигида Ургут туманидаги Омон-қўтон қишлоғи умум-таълим мактабида Ҳалқаро қушлар Кунига бағишланган байрам ташкил этиб, ўқувчиларни Spring Alive дастури ва "Ҳалқаро қушлар Куни" экологик санаси билан таништирдилар. 2-9 синф ўқувчилари "Қушлар" конкурсига олдиндан тайёргарлик кўриб, байрамда конкурс натижаси эълон қилинди ва ғолибларга эсталик совғалари, ҳамда фахрий ёрлиқлар топширилди.

2016 йилнинг 1 апрел куни Ҳалқаро Қушлар Куни Бухоро Давлат университетида табий фанлар факультетида ҳам нишонланди. Байрамда экология ва биология кафедралари ўқитувчилари, Ўзбекистон қушларни муҳофаза қилиш Жамияти аъзолари М.М. Тураев, З. Болтаева, Р. Рахманов и А. Райимов ва табий фанлар факультетидан 86 та талаба иштирок этди. Байрам "Истиқлол" вилоят телеканали орқали ёритилди. Ҳалқаро Қушлар Куни байрами муносабати билан турли ўйинлар, суратлар конкурси ва викториналар ўтказилди. Ғолиблар рангли плакатлар ва бошқа совғалар билан тақдирландилар.

2016 йилнинг 5 апрел куни БухДУ ўқитувчилар Р. Рахмонова ва А. Райимова раҳбарлигида "Иволга" номли талабалар орнитологик клуби аъзолари Оёқ-оғитма қишлоғининг № 38 умум-таълим мактабига ташриф буюриб, у ерда Халқаро қушлар Кунига бағишланган байрам ўтказдилар. Тадбирда ўқувчилардан ташқари мактаб ўқувчилари, маҳаллий аҳоли ва вилоят овчилар жамияти вакиллари ҳам иштирок этдилар.

2016 йилнинг 3 апрел куни Тошкент шаҳри аҳолиси ҳам Ҳалқаро Қушлар Кунини нишонладилар. Анъанага мувофиқ ушбу байрамни Ўзбекистон қушларни муҳофаза қилиш Жамияти Тошкент шаҳри ботаника боғида 5-марта ўтказди. Байрамда UzSPB ходимлари ва кўнгиллилари, "Phasianus" клуби аъзолари, ўқувчилари, "Родничок" экологик клуби аъзолари, журналистлар ва ботаника боғи меҳмонлари қатнашдилар. Иштирокчилар нафақат UzSPB нинг янги лойиҳалари - Spring Alive дастури ва "2016 йилнинг қуши" кампанияси ҳақида билиб олдилар, балки, ўз кучларини турли орнитологик ўйинлар ва конкурсларда текшириб кўриш ёки, орнитологик экскурсияларга отланишга имкон бўлди. 3 ёшдан 45 ёшгача рассомларни ишга солган қуш суратини чизиш мастер класси энг қизиқарли бўлиб, унда 50 дан ортиқ киши иштирок этдилар, ва уларнинг 10 тасига эсталик совғалари топширилди! Иштирокчиларга яна "Қушни топ" ўйини қизиқарли бўлиб, унда 7 ёшли Алина Максимова 100 та қушдан 74 тасини топиб ғолиб бўлди! Ушбу рекорди учун унга махсус совға - Ўзбекистон қушларининг қисқа аниқлагичи топширилди. Ундан ташқари Алина Қушларни муҳофаза қилиш Жамиятининг энг ёш аъзоликка номзоди бўлди. Байрамнинг барча иштирокчиларига Spring Alive сиймоси туширилган закладкалар, значоклар ва блокнотлар топширилди. Ундан ташқари, ким ҳохласа ўз уйларидаги боғларига осиб қўйиш учун сунъий уялар (читтакларга ёки япалоққушларга) олиб кетиш имкони бўлди. Байрамнинг бундай кенгқамровли ўтказилганлиги UzSPB кўнгиллилари - ЎзМУ, Педагогика ва Аграр университетлари талабалари ёрдами натижасида амалга оширилди.

Аграр университети талабалари Ботаника боғидаги байрамда қатнашганларидан илҳомланиб, Ўзбекистон қушларни муҳофаза қилиш Жамияти ва Ўзбекистон Республикаси табиатни муҳофазаси Давлат қўмитаси қўллаб қувватлаши натижасида ўз ўқув бинолари атрофида Халқаро Қушлар Кунига сунъий қуш уяларини ўрнатишга қарор қилдилар. Акция давомида UzSPB аъзоси Н. Азимов талабалар билан қанотли дўстларимизга сунъий уялар ўрнатиш бўйича мастер-класс ўтказди ва шаҳар қушлари ҳамда, уларнинг хусусиятлари ҳақида қизиқарли маълумотлар берди.

2016 йил Ўзбекистонда Халқаро Қушлар Кунини нишонлаш мана шундай қизиқарли, ёрқин ва сермазмун ўтди!

Supported by: BirdLife International NABU

Сайт маълумотларидан фойдаланилганда манбага ҳавола қилиниши шарт.
Сайт маълумотларини Олег Кашкаров тайёрлади.
  Вебмастер Эрнест Хуршут: uznix@narod.ru | Ўзбекистон балиқлари
Янгиланган: 04.04.2021