www.uzspb.uz  
 
Russian

Ю.С. Линов: Ғарбий Тянь-Шань ҳайвонлари

Юрий Сергеевич Линов - Чотқол биосфера қўриқхонасининг оқсоқол ходимларидан бири ҳисобланиб ҳозир нафақада. У бутун умрини қўриқланадиган табий худудларга бағишлаган. Олтойда, Қирғизистонда - Саричелек қўриқхонасида, Тожикистонда - Рамит қўриқхонасида, 1976 йилдан эса Чотқол қўриқхонасида ишлаб келади. Ўсимликлар фенологиясига бағишланган юздан ортиқ босма ишлари ва тўртта илмий-оммабоп рисолалари чоп этилган. 2002-2005 йиллари Ғарбий Тянь-Шань биохилма-хиллигини сақлаш бўйича ГЭФ нинг Марказий Осиё лойиҳасида иштирок этди. 2006-2008 йй. Ю.С. Линов "Ўзбекистоннинг Муҳим орнитологик худудлари" дастури доирасида Нурота тизмасида, Чотқол қўриқхонасининг иккита бўлимида изланишлар олиб борди.

2008 йилнинг июль ойида унинг рахбарлигида Ўзбекистон қушларини муҳофаза қилиш Жамиятининг биринчи ёшлар экспедицияси бўлиб ўтди. Бу экспедицияда мамлакатимиздаги 4 та университети орнитологик клублари - "Иволга" (БухДУ, "Flamingo" (СамДУ), "Otus" (КДУ) ва "Phasianus" (ЎзМУ) аъзолари иштирок этдилар.

Дала изланишлари ва табиат ҳақидаги билимлар бўйича катта тажрибага эга бўлган Юрий Сергеевич ўз билимларини кенг оммага ҳавола этмоқчи. Яқинда у Жамиятимизга "Ғарбий Тянь-Шань ҳайвонлари" номли қўл ёзмасини олиб келди. Биз бугун бу ерга Ю.С. Линовнинг катта серияли асаридан Мензбир суғури ва тяньшань қўнғир айиғи ҳақидаги иккита очеркини жойлаяпмиз. Ёввойи табиатнинг ажойиб таърифи ва муаллиф-тадқиқотчининг туйғуларини етказиш мақсадида матн биринчи марта оригинал шаклда, таҳрирсиз нашр қилинмоқда.

Саволлар билан баённинг муаллифига FB-саҳифаси орқали тўғридан-тўғри мурожаат этишингиз мумкин.









Supported by: BirdLife International NABU

Сайт маълумотларидан фойдаланилганда манбага ҳавола қилиниши шарт.
Сайт маълумотларини Олег Кашкаров тайёрлади.
  Вебмастер Эрнест Хуршут: uznix@narod.ru | Ўзбекистон балиқлари
Янгиланган: 04.04.2021