www.uzspb.uz  
 
Russian

Россия халқлар дўстлиги университетида Ўзбекистон қушларни муҳофаза қилиш Жамиятининг Нашри

Ўзбекистон қушларни муҳофаза қилиш жамияти нашри Россия халқлар дўстлиги университетининг экология факультети талабалари учун маъруза ва семинарларни ўтқазиш учун қўлланилади.

Россия халқлар дўстлиги университети (РУДН) нинг тизимли экология кафедрасига 2015 йилнинг сентябрида Ўзбекистон қушларни муҳофаза қилиш Жамиятининг қуйидаги нашрлари тақдим этилди:

1. Ўзбекистонинг муҳим орнитологик ҳудудлари. Р.Д. Кашкаров, Д. Уелш, М. Бромбахер таҳрири остида. - Тошкент-Берлин, 2008. 196 б.

2. Митропольский О.В., Бакаев С.Б., Кашкаров Р.Д., Кашкаров О.Р. Ўзбекистон қушлари бўйича қисқа маълумотнома - 130 тур. - Тошкент: Ўзбекистон қушларни муҳофаза қилиш Жамияти, 2013. 216 б.

3. Кашкаров Р.Д., Уэлш Д.Р., Кашкаров О.Р., Хуршут Э. Э., Атаходжаев А.А., Сударев В.О., Белялова Л.Э., Фундукчиев С.Э., Тураев М.М. Ўзбекистоннинг асосий экотизимларини муҳофаза қилиш ва улардан барқарор фойдаланиш механизмларини ишлаб чиқиш: Харакатлар Режаларини тайёрлаш ва қўллаш бўйича услубий тавсиянома. - Тошкент, ЎзМУ босмахонаси, 2014. 96 б.


2016 йилнинг 15 январида РУДН бошқармасидан қуйидаги мазмунга эга расмий хат олинди:

"Юборилган нашрлар Ўзбекистонда табиатни муҳофаза қилишнинг замонавий ҳолати ва уни таҳлил қилиш ҳақидаги катта ҳажмдаги маълумотларга, тур ва уларнинг яшаш муҳитларини муҳофаза қилиш бўйича халқаро ва қушларни муҳофаза қилиш Жамияти томонидан ишлаб чиқилган ўзига хос тажрибаларга эга. Нашр иллюстрацияларга бойитилган, шунингдек материални интерфаол ҳолатда қўллаш имкониятини берувчи электрон тарқатиш воситалари билан таъминланган.

Бунинг барчаси китобдаги маълумотларни биохилма-хилликни сақлаб қолиш ва табиий ресурслардан барқарор фойдаланиш соҳаси бўйича янги авлод мутахассисларини тайёрлашда муҳим воситага айлантиради.

Биз томондан қабул қилиб олинган нашрлар ўқув жараёнида оммалашмоқда. Улар РУДН нинг 022000 - экология ва и табиатдан фойдаланиш йўналиши талабалари учун маърузалар ва семинарларни олиб боришда қуйидаги фанлар бўйича қўлланилмоқда: "Биохилма-хиллик", "Биосфера ҳақида таълимот" (бакалавриат, 2-босқич) ва "Барқарор тарақиёт" (бакалавриат, 4-босқич)"

Ўзбекистон қушларни муҳофаза қилиш Жамияти қўшни давлатларда баланд баҳоланган ва ўқув жараёнига жорий этилган китоблар маълумотларини тайёрлаш ва чоп этишда қатнашган барчани табриклайди.

Supported by: BirdLife International RSPB Darwin Initiative

Сайт маълумотларидан фойдаланилганда манбага ҳавола қилиниши шарт.
Сайт маълумотларини Олег Кашкаров тайёрлади.
  Вебмастер Эрнест Хуршут: uznix@narod.ru | Ўзбекистон балиқлари
Янгиланган: 27.08.2016