www.uzspb.uz  
 
Russian

Ўзбекистон қушларни муҳофаза қилиш Жамиятининг ЛУКОЙЛ нефт компанияси билан ҳамкорлиги

Иш режалари ва тадбирлар биохилма-хилликни сақлаб қолишда энг муҳим восита ҳисобланиб, уларни ишлаб чиқиш ва бажарилиши эса табиатдан фойдаланувчиларнинг ажралмас мажбуриятидир. 2012 йилдан бери "ЛУКОЙЛ Узбекистан Оперейтинг Компани" (ЛУОК) ўзининг саноат фаолиятини юритаётган ҳудудларда "Денгизкўл ҳудуди учун биохилма-хиллик сақлаб қолиш Режаси" ва "Хўжа-Давлат ҳудудида биохилма-хилликни сақлаб қолиш тадбирлар Режаси" кабиларни ишлаб чиққан ва жорий этган. 2015 йил декабрида иккала ҳудудлар Энг муҳим Орнитологик Ҳудудлар (IBA) бўлганлиги сабабли бу ҳужжатлар UzSPB га тавсиялар олиш ва мувофиқлаштириш учун юборилган.

Ушбу ҳужжатлар билан танишиш жараёнида Жамиятга Денгизкўл кўлининг камёб ва хавф остидаги турлар бўйича 2013-2014 йиллар орнитологик мониторинг натижалари тақдим этилган. Ҳозирги вақтда IBA тизими компонентлари сақлаб қолиш ва назорат қилишнинг муҳим омили сифатида бу маълумотлар WBDB нинг халқаро базасига киритилган.

ЛУОК фаолият ҳудудида асосий хафвларни олдини олиш ва юмшатиш учун электр узатиш линияларида ҳимоя ва чўчитиш ускуналари ўрнатилди. Сув-ботқоқ қушларининг кўпайиши ва нам ерларнинг деградацияси бўйича жиддий муаммоларнинг олдини олиш мақсадида ЎзРес Давлат табиат муҳофаза қилиш қўмитаси ва ЛУОК ўртасида Денгизкўл кўлининг сув сатҳи даражаси келишиб олинди. Ушбу таъсир биологик индикатор сифатида қушларниг 5 та асосий тур ажратилди. ЛУОК фаолият худудидаги биохилма-хиллик мониторинги 40 та стационар кузатув нуқталарида олиб борилади ва замонавий халқаро ёндашувларга асосланган.

ЛУОК нинг ишлаб чиқариш ходимларининг билимларини ошириш учун табиатни муҳофаза қилиш бўйича мажбурий кўрсатмалар олиб борилади, ҳудудда учрайдиган камёб ўсимлик ва ҳайвон турлари ҳақида қўлланма ишлаб чиқарилди. Лойиҳалаштирилаётган ҳудуднинг ноёб ўсимлик ва хайвон турлари туширилган откриткалар тўплами Олот ва яқин атрофдаги маҳаллий фуқаролар учун информацион кампания доирасида тайёрланди ва тарқатилди, Денгизкўл кўли атрофида яшовчи аҳоли учун хар йили биохилма-хиллик бўйича тақдимотлар ўтказиш режалаштирилди. Лойиҳалаштирилаётган худудларга кириш-чиқиш жойларида табиатни муҳофаза қилишга доир ахборот тахталари ва йўлларда ёввойи ҳайвонларнинг халок бўлишининг олдини олиш мақсадида транспорт воситалари учун тезлик чекланмалари ўрнатилди.

UzSPB BirdLife International нинг вакили сифатида ЛУОК нинг табиатни муҳофаза қилиш нормалари ва қонунларига мувофиқ ишлашини ёқлади ва ҳамкорликка тайёр эканлигини билдирди. Шунингдек бир қатор ҳам техник характерга, ҳам кейинги ишларни бажариш ва ривожлантириш учун илмий асосларга эга саволлар, фикрлар ва тўлдиришлар белгилаб олинди. Тўлдиришларнинг бир қисмини биргаликда амалга ошириш таклиф этилди.

Supported by: BirdLife International NABU

Сайт маълумотларидан фойдаланилганда манбага ҳавола қилиниши шарт.
Сайт маълумотларини Олег Кашкаров тайёрлади.
  Вебмастер Эрнест Хуршут: uznix@narod.ru | Ўзбекистон балиқлари
Янгиланган: 04.04.2021