www.uzspb.uz  
 
Russian

Ўзбекистон Қизил Китобининг янги нашрини тайёрлаш

2013-2017 йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси атроф муҳитни муҳофаза қилиш Харакатлар Режаси (ПДООС) доирасида Ўзбекистон Республикаси Қизил Китобининг навбатдаги нашрини тайёрлаш ва чоп этиш белгилаб олинди.

Қизил Китобнинг (умуртқали хайвонлар) навбатдаги янги нашрини тайёрлаш бўйича 1-ишчи учрашув 2013 йилнинг 20-декабирида ЎзРес Давбионазоратида бўлиб ўтди. Сўнгра баъзи сабабларга кўра бу иш тўхтатиб қўйилди ва 2015 йилнинг июнь ойида қайта тикланди. Навбатдаги Қизил Китобнинг нашрини тайёрлаш учун ЎзРес Фанлар академиясининг Ўсимлик ва ҳайвонот олами генофонди Институтида ишчи гуруҳ ташкил этилиб, бу гуруҳга Қизил Китобнинг янги нашрига киритиладиган умуртқали хайвонларнинг мавжуд рўйхати ва хавф категориясини текшириш мажбуряти юкланди.

UzSPB нинг 9 аъзоси Ўзбекистон хайвонларининг миллий қизил рўйхати ва уларни баҳолаш критерияларини таҳлил қилиш, тайёрлаш ва қайта кўриб чиқишда фаол иштирок этдилар. Кўпгина таклифларда миллий ва халқаро қизил рўйхатга мос келиш лозимлигига урғу берилган.

2016 йилнинг 24-мартида келиб тушган таклифлар таҳлил этилди, баҳоланди ва улар асосида Ўзбекистоннинг ноёб умуртқали хайвонларининг қизил рўйхатининг биринчи варианти тузилди. Бу рўйхат Ўзбекистон Республикаси табиатни муҳофаза қилиш бўйича Давлат қўмитаси таъсисидан сўнг Миллий Қизил китобнинг асосига айланади.

Аввалги ишчи гуруҳ учрашувларнинг бирида Қизил Китобга киритилган антропоген таъсир ва яшаш худудларининг қисқариши туфайли популяцияси хавотирга солаётган хавф остидаги, табий камёб ва етарлича ўрганилмаган, ҳайвонлар ҳақида охирги маълумотларни йиғиш ва чоп этиш бўлган махсус илмий конференция ташкил этиш таклиф этилган эди.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси кўрсатмасига асосан 2016 йилнинг 9-10 сентябрида Ўсимлик ва хайвонот олами генофонди Институтида "Ўзбекистоннинг камёб, йўқолиб бораётган ва кам ўрганилган ҳайвонларини сақлаб қолиш муаммолари" илмий-амалий конференция ўтказилади. Қизил Китобнинг янги нашрини тайёрлашда Қизиқтирган муаллифларни жалб этган ҳолда Конференция материалларидан фойдаланилади. Конференцияни ташкил этувчи комитетга UzSPB дан 4 та вакил кирди.

Supported by: BirdLife International NABU

Сайт маълумотларидан фойдаланилганда манбага ҳавола қилиниши шарт.
Сайт маълумотларини Олег Кашкаров тайёрлади.
  Вебмастер Эрнест Хуршут: uznix@narod.ru | Ўзбекистон балиқлари
Янгиланган: 04.04.2021