www.uzspb.uz  
 
Russian

Ўзбекистонда сув-ботқоқ худудлари куни

2016-йилнинг 2-февралида Олий Мажлиснинг Қонунчилик Палатасида "Халқаро аҳамиятга эга сувда сузувчи қушлар яшайдиган сув-ботқоқ худудлари ҳақидаги Конвенциянинг бажарилиш Ҳолати" мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Семинарни Ўзбекистон қушларни муҳофаза қилиш Жамияти ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси депутатлари гуруҳи ташкил этдилар. Учрашувда 60 дан ортиқ илмий, табиатни муҳофаза қилиш давлат, ижтимоий ташкилотлар ва ОАВ қатнашдилар.

Семинарни Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси вице-спикери, Экохаракат Марказий Кенгаши Ижрочи Қўмитасининг раиси Б.Б. Алиханов очиб берди. У ўзининг кириш сўзида сув-ботқоқ худудларининг мамлакат биохилма-хиллигини сақлаб қолишдаги алоҳида аҳамияти ва имзо чекилган конвенцияларга белгилаб берилган халқаро мажбуриятларни бажариш лозимлиги ҳақида тўхталиб ўтди. Ўзбекистон қушларни муҳофаза қилиш Жамияти семинар қатнашчиларига "Ўзбекистон сув ҳавзалари орнитофаунасиниг замонавий ҳолати ва муҳофаза қилиш муаммолари" мавзусида тақдимотни тақдим этди. Маърузада қуйидаги жиҳатлар айниқса аҳамиятли бўлди:

Ҳозирги вақтга келиб дунёда умумий майдони 214 569 563 га тенг 2225 Рамсар майдонлари мавжуд, шу жумладан Африкада - 370, Осиёда - 308, Европада - 1067, Жанубий Америка ва Карибда - 184, Шимолий Америкада - 217, Океанияда - 79. Улардан 1900 таси маданий талабларни таъминлаш борасида, 2200 дан ортиғи эса Ер аҳолисининг ҳаёт учун муҳим талабларини қондириш учун хизмат қилади. Шунинг учун ҳам 44-марта нишонланаётган Халқаро сув-ботқоқ худудлари Кунинг "Сув-ботқоқ худудлари келажак учун: Ресурслардан барқарор фойдаланиш" шиори танлаб олинди.

Ўзбекистоннинг иккита сув ҳавзаси - Денгизкўл (майдони 31300 га) ва Айдар-Арнасой кўллар тизими (майдони 527100 га) Рамсар худудларига киради. Бу рўйхатга кириш учун Ўзбекистоннинг Тўдакўл сувомбори ва Судочье кўллар тизими номзодлик қилмоқда. Ҳозирги вақтда Республика ҳудудида 55 та сув омбори ва 500 тача кўллар мавжуд. Ўзбекистонда яшовчи 460 тур қушлардан 150 таси (32,5% дан ортиқ) сув ҳавзалари билан чамбарчас боғлиқ. Яна 50% қушларга қирғоқ бўйи ландшафтлари катта аҳамиятга эга. Ўзбекистоннинг 18 та сув ҳавзалари 58 тур қушлар (орнитафаунаниг 12%) учун қишлаш учун катта аҳамиятга эгадир. Табиатни муҳофаза қилиш амалиётида сув-ботқоқ маконларини сақлаб қолиш катта аҳамият касб этади.

Тақдимот Рамсар конвенцияси ишининг асосий мақсадларига оид ранг-баранг слайд-шоу билан тугади.



















Supported by: BirdLife International NABU

Сайт маълумотларидан фойдаланилганда манбага ҳавола қилиниши шарт.
Сайт маълумотларини Олег Кашкаров тайёрлади.
  Вебмастер Эрнест Хуршут: uznix@narod.ru | Ўзбекистон балиқлари
Янгиланган: 04.04.2021