www.uzspb.uz  
 
Russian

WMBD-2016: УЧИБ ЎТУВЧИ ҚУШЛАРНИНГ ХАЛҚАРО КУНИ

2016-йил 10-майда Ўзбекистон 5-марта Халқаро мигрант қушлар куни (WMBD) ни нишонлайди. Бу йилда байрам Spring Alive дастури доирасида ўтказилади. 2016-йилдаги ушбу экологик сана мавзуси "Мигрант қушларнинг ноқонуний овлаш, тутиш ва савдо қилишни тўхтатамиз"!

Инсон қадимдан учив ўтувчи қушлардан завқланган: йил давомида кузатган, улар маконининг ўзгаришини қайд қилган, ўзининг хўжалик фаолиятида улардан фойдаланиш йўлларини излаган. Бунинг исботи сифатида сайёрамизнинг турли жойларидан топилган кўпгина афсонаю ривоятлар, қайдларни келтириш мумкин.

Ҳозирда Халқаро мигрант қушлар куни - бу, глобал экологик кампаниядир, унинг мақсади мигрант қушлар, уларнинг яшаш муҳитлари ва уларнинг ҳаракатланадиган йўллари ҳақидаги билимларни оширишдир. Бу куннинг кўпгина тадбирлари - қушлар фестивали, мутахассислар рахбарлигида уларни кузатиш, маълумот берувчи дастурлар, экскурсиялар ва бошқалар - мигрант қушларнинг яшаш маконларини сақлаб қолишга қаратилган. Қушлар миграцияси - биохилма-хиллик, экотизим ва иқлим ўзгаришининг муҳим индикаторларидир.

Глобал информацион-маълумот берувчи кампания сифатида Халқаро мигрант қушлар куни 2006-йили Мигрант Турларни Сақлаб қолиш Конвенцияси (CMS) билан ҳамкорликда Афро-Евроосиё Мигант Сув-ботқоқ Қушлари Муҳофазаси (AEWA) Келишуви бўйича ташкил этилган. Байрам мақсади - мигрант қушлар ва инсонлар ўртасидаги маданий алоқаларни, шунингдек жамиятга фойда келтирувчи муҳим иқтисодий фойдаларни сақлаб қолишдир.

Ўзбекистонда Халқаро мигрант қушлар куни 2011-йилдан бошлаб, Қушларни муҳофаза қилиш Жамияти (UzSPB) ташабусси билан нишонлаб келинмоқда. UzSPB ҳодимлари ва талабалар клуби аъзолари бу йили ҳам Халқаро мигрант қушлар кунини нишонлашга фаол тайёргарлик кўрмоқдалар. Биринчилардан бўлиб бу экологик санани "Phasianus" талабалар клуби аъзолари 23-24-апрел кунлари Тошкент вилоятининг Далварзин овчилик хўжалигида баҳорги қирғовулларни ҳисобга олишда иштирок этиш билан нишонлайдилар. Самарқанд вилояти Омонқўтон қишлоғи умум-таълим мактабида "Flamingo" талабалар клуби аъзолари Қушлар фестивалини ўтказадилар, Наманган вилоятида "Ecobirds" талабалар клуби аъзолари Резаксой ва Варзиқ сув омборига қушларни ҳисобга олишга борадилар. Бухоро вилоятида "Ivolga" талабалар клуби аъзолари Бухоро балиқчилик хўжалигида қушларни ҳисобга оладилар ва маҳаллий аҳоли билан ноқонуний қушлар ови ва савдоси хусусида суҳбат олиб борадилар.

Қатнашиш истагидагилар Халқаро мигрант қушлар кунида иштирок этишлари мумкин. Сиз www.worldmigratorybirdday.org сайтидан тарқатма материалларни байрамни ўтказиш учун кўчириб олишингиз мумкин. Ушбу сайтда рўйхатдан ўтганингиздан сўнг, ўзингизнинг фикрларингиз билан ўртоқлашишингиз ва режалаштирилган тадбирлар ҳақида гапириб беришингиз мумкин. Сизга қулай ҳар қандай ҳолатдаги бебахо ҳиссангиз бу кампаниянинг мувафаққиятини таъминлаб беради!

Supported by: BirdLife International NABU

Сайт маълумотларидан фойдаланилганда манбага ҳавола қилиниши шарт.
Сайт маълумотларини Олег Кашкаров тайёрлади.
  Вебмастер Эрнест Хуршут: uznix@narod.ru | Ўзбекистон балиқлари
Янгиланган: 04.04.2021