www.uzspb.uz  
 
English Russian

"Йил Қуши" кампанияси янгиликлари

Сизга маълумки, Ўзбекистон қушларни муҳофаза қилиш Жамияти (UzSPB) томонидан Spring Alive дастури раҳномолигидаги "Йил қуши 2016" информацион кампаниясининг марказий сиймоси сифатида қора узунқанот танлаб олинди.

Ҳозирда UzSPB икки тилдаги қора узунқанот ҳақида рангли информацион рисола тайёрлаш ишлари тугатилмоқда. Сиз рисоладан қора узунқанотнинг яшаш жойлари, тарқалиши ва миграцияси ҳақида, шунингдек унинг баъзи бир ажойиб одатлари ва ўзгача хулқи ҳамда, Ўзбекистонда учрайдиган бошқа узунқанот турлари ҳақидаги маълумотлар билан танишишингиз мумкин. Талабалар клублари, мактаб тўгараклари ва бошқа қизиқиш билдирган ташкилотлар рисолага қўшимча узунқанотлар ҳақидаги аудиовижн-тақдимотни ҳам оладилар.

"Йил қуши 2016" кампанияси учун материалларни тўплашда нафақат UzSPB ходимлари, шунингдек кўнгиллилар ҳам иштирок этдилар. Қозоқистонлик орнитологлар Олег Белялов, Аскар Исабеков, Анна Ясько, Евгений Белоусов, Геннадий Дякинлар ўзларининг фотосуратларини жўнатдилар. Асл муаллифлик расмлари билан россиялик орнитолог Вадим Рябицев ўртоқлашди.

Кампанияни бошланишига келиб кўнгиллиларимиз томонидан махсус "Йил қуши" ва Spring Alive учун чизилган бир нечта ёрқин закладкалар чоп этилди. Анъанага кўра кампания иштирокчиларига қора узунқанот сурати тушурилган нишонлар тақдим этилади.

Узунқанотларни қутқариш бўйича ташаббускор гуруҳга ёрдам бериш учун кампания доирасида ва Spring Alive дастури ёрдамида "0с3ж" - узунқанотлар тез ёрдами ҳизмати ишга туширилади. Кўнгиллилар учун биринчи тренинг Елена Абдуллаева и Павел Карабаевлар раҳбарлиги остида март ойида ўтказилади! Бўлажак "қутқарувчи" лар учун ноёб кепкалар ва майкалар тайёрланди.

Ўзбекистонга бу йил баҳор эрта келди, шу сабали биринчи узунқанотлар ҳар дақиқада пайдо бўлишлари мумкин! Унутманг, қора узунқанот - баҳор даракчисидир, шунингдек оқ лайлак, қишлоқ қалдирғочи, какку ва тилларанг куркунак кабилар Spring Alive дастурининг асосий турларидир. Ўзингизнинг қора узунқанот билан учрашувингизни http://springalive.net/uz-uz сайтига киритинг!

Ўзбекистон қушларни муҳофаза қилиш Жамияти "Менинг узунқанот билан биринчи учрашувим" ва "Энг яхши узунқанот ҳақидаги ҳикоя" беллашувларининг бошланганлигини қувонч билан маълум қилади. Ўзингизнинг ўроққанот баҳор даракчилари билан қачон ва қаерда учрашганлигингизни, ҳамда учрашувда нима қизиқ воқеа рўй берганини гапириб беринг! Ёки унча катта бўлмаган (икки варақдан кўп бўлмаган) узунқанотлар ҳақида ёрқин ҳикоя ёзинг. Уларни 1-сентябргача бизнинг идорамизга олиб келинг ёки victoria.filatova@iba.uz почтаси орқали юборинг. Энг яхши ҳикоя муаллифи ва узунқанот билан биринчи ғаройиб учрашув ғувоҳи "Ўзбекистон қушларининг қисқа аниқлагичи. 130 тур" +CD-диск комплектини қўлга киритади. Энг яхши ҳикоя бизнинг Дайджестимизда ва UzSPB сайтида чоп этилади!

Supported by: BirdLife International RSPB Darwin Initiative

Сайт маълумотларидан фойдаланилганда манбага ҳавола қилиниши шарт.
Сайт маълумотларини Олег Кашкаров тайёрлади.
  Вебмастер Эрнест Хуршут: uznix@narod.ru | Ўзбекистон балиқлари
Янгиланган: 27.08.2016