www.uzspb.uz  
 
Russian

ЎЗБЕКИСТОНДА SPRING ALIVE НИНГ ЯНГИ МАВСУМИ

Ўзбекистон қушларни муҳофаза қилиш Жамияти мамнуният билан Ўзбекистонда Spring Alive нинг янги мавсуми бошланганлигини эълон қилади! Дастурда барча хоҳловчилар иштирок этишлари мумкин. Бу жуда осон, энг асосийси - қизиқарлидир! Иштирок этиш учун учиб ўтувчи бешта тур қушни кузатишга тайёр бўлиш ва бу маълумотларни http://springalive.net/uz-uz сайтига киритиш керак.

Эслатиб ўтамиз, Spring Alive дастури Европа, Осиё ва Африканинг 14 та давлатида амалга оширилади. Бу дастур баҳор келишини нишонлаб, ёшлар ва катталарни табиат муҳофазасига чақиради. Қушларни муҳофаза қилиш Жамияти ташаббуси билан бу дастурга 2012 йилда Ўзбекистон ҳам қўшилди. Фақат 2015 йилда Spring Alive дастурининг турли акцияларида 241 та ўқувчи ва 1096 та катталар иштирок этдилар!

Дастур иштрокчилари бешта тур қушларни учиб келишини кузатадилар, ўз кузатишларини дастур сайтига киритадилар, турли таълим дастурларида иштирок этадилар. Дастурнинг марказий тури бўлиб оқ лайлак, қишлоқ қалдирғочи, қора узунқанот, какку ва тилларанг куркунак ҳисобланади. Бу барча турлар Ўзбекистонга учиб келадилар ва уялайдилар.

Оқ лайлак - бу баланд бўйли, узун бўйинли қизил оёқли ва тўғри узун тумшуқли оқ қора қуш. Боши, бўйни ва танаси оқ рангда, қанотларида қора патлари бор. Жигарранг кўзлари қора халқа билан ўралган. Лайлакларни узоқдан тумшуқларини бир-бирига тақиллатиб ургандаги товушидан эшитиш мумкин. Уларни уяларида ўтирганида ҳам осонгина кўриш мумкин, яна сувли ерларда ва янги йиғиштирилган далаларда ҳам учратиш мумкин. Лайлак уялари жуда катта, атроф яхши кузатиладиган ва ердан баландда жойлашган бўлади.

Қишлоқ қалдирғочи - бу кўкимтир-қора елкали, томоғи қизғиш, оқ қоринли ва узун айри думли кичкинтаккина қуш. Осмонда учганда тим қорадек кўринади. Симда ўтирганда қалдирғочлар ҳар томонга бурилиб чуғурлашиб ўтирадилар. Эрта саҳарда уларни баланд чуғурлашлари сизни уйғотиб юбориши ҳам мумкин.

Какку - катталиги каптардек келадиган кулранг елкали, кўкраги кўдаланг доғли қуш. Каккулар ўта эҳтиёткор ва яширин ҳаёт кечирадилар, уларни кўриш кўпчиликка ҳам насиб қилавермайди. Каккуни товушини эшитиш осонроқдир. Каккуга хос бўлган "кук-ку, кук-ку" товушини эшитсангиз бу какку эркагининг учиб келганини ва урғочисини чақираётганини билдиради. Биласизми, каккулар ўзлари уя қурмайдилар, балки тухумларини бошқа қуш уяларига қўядилар? Одатда какку жўжаси биринчи бўлиб очиб чиқади ва бошқа тухум ва жўжаларни уядан чиқариб ташлайди.

Тилларанг куркунак - фаунамизнинг энг ёрқин рангли ва чиройли қушларида бири. Танасининг ости ва думи кўкимтир-яшил, танасининг устки тарафи асосан қизғиш рангда бўлиб яшил ва кўк ранглар билан алмашади. Тумшуғи ости сариқ, ғишт рангидаги кўзларидан қора халқа ўтади.

Ва ниҳоят, қора узунқанот - бу қуш фақатгина Spring Alive дастурининг турларидан бўлиб қолмай, "Йилнинг Қуши-2016" ахборот-ташвиқот кампаниясининг марказий сиймоси ҳамдир. Узунқанотларни уларнинг хатти-харакатлари ва кўринишидан осонгина ажратиб олиш мумкин. Уларни фақат осмонда учиб юрганини кўрамиз. Узунқанотлар ҳеч қачон сим ва шохларга қўнмайди, девор ва том остидаги тирқишларга уялайди ва тунаб қолади. Узунқанот бақироқ қуш бўлиб учаётганда ҳамиша қаттиқ чинқириб "стри-и" деб товуш чиқаради ва шундан рус тилидаги номи келиб чиққан. Узунқанотлар кўплаб турли иморатларда уялайдилар. Қора узунқанот ғамхўрлик қилишга арзийдиган фойдали қушдир. Бу қушларнинг бир жуфтигина полапонларини боқиш даврида юз минглаб пашша, чивин ва бошқа майда ҳашаротларни қиради.

Ҳамма хоҳловчилар қора узунқанот устидан кузатишлари ва http://springalive.net/uz-uz! сайтга учрашувларини киритишлари мумкин!

Сиз кузатишни уйингизда, мактабда ёки дам олиш кунлари сайр қилаётганингизда олиб боришингиз мумкин. Юртимизда мигрант қушларни - баҳорнинг биринчи даракчиларининг пайдо бўлишини - шаҳар ичида ва ташқарисида ҳам кузатишингиз мумкин. Агарда сиз шаҳарда яшасангиз қора узунқанотнинг пайдо бўлишини диққат билан кузатинг!

Ҳозирда UzSPB командаси Spring Alive дастурининг янги мавсумига фаол тайёргарлик кўрмоқда, информацион ва тарқатма материалларни тайёрламоқда, шунингдек қизиқарли конкурслар ва билимни оширадиган акциялар тузмоқда. Қизиқувчиларни Spring Alive дастурининг асосий турлари ва уларнинг миграцияси билан танишишга, Жамиятимиз билан Халқаро қушлар Кунини ва Халқаро мигрант қушлар Кунини нишонлашга таклиф этамиз!

Supported by: BirdLife International NABU

Сайт маълумотларидан фойдаланилганда манбага ҳавола қилиниши шарт.
Сайт маълумотларини Олег Кашкаров тайёрлади.
  Вебмастер Эрнест Хуршут: uznix@narod.ru | Ўзбекистон балиқлари
Янгиланган: 04.04.2021