www.uzspb.uz  
 
Russian

Сен Spring Alive нинг янги мавсумига тайёрмисан?

Секин-аста кунлар узайиб бормоқда - бу Spring Alive нинг янги мавсуми яқинлашиб келаётганидан дарагдир. Ҳар йилги 1-феврал санаси Европа ва Осиё давлатларида Spring Alive дастурининг баҳорги мавсумининг расмий бошланишининг санаси ҳисоблананди. Ўзбекистон қушларни муҳофаза қилиш Жамияти бизнинг мамлакатимиздаги Spring Alive координатори сифатида Ўзбекистонда ҳисоб бўйича учинчи марта ўтказиладиган мавсумга тайёргарлик кўриш вақтининг бошланганлигини маълум қилади.

Баҳорги қушларнинг беш турини кузатишга тайёрланинг! Булар оқ лайлак, қишлоқ қалдирғочи, қора узунқанот, какку ва тилларанг куркунакдир. Ўзингизнинг кузатувларингизни дастурнинг http://springalive.net/uz-uz сайтига киритинг.

Spring Alive дастурининг баҳорги янги мавсумида фаол иштирокчиларни нималар кутади?

Эслатиб ўтамиз, Spring Alive дастури Европа ва Осиёниг 40 мамлакатида ва Африканинг 14 мамлакатида амалга оширилади. Бу дастур табиатнинг гўзалигини нишонлайди ва каттаю кичикнинг уни ҳимоя қилишга нисбатан қизиқишини қўллаб-қувватлайди. Иштирокчилар мигрант бешта қушларнинг учиб ўтишини кузатадилар, ўз кузатувларининг маълумотларини сайтга киритадилар, маълумот берувчи тадбирларни ҳам табиатда, ҳам бинода ўтказадилар. Дастур доимо янги иштирокчи-мамлакатлар билан тўлиб бормоқда!

Supported by: BirdLife International RSPB Darwin Initiative

Сайт маълумотларидан фойдаланилганда манбага ҳавола қилиниши шарт.
Сайт маълумотларини Олег Кашкаров тайёрлади.
  Вебмастер Эрнест Хуршут: uznix@narod.ru | Ўзбекистон балиқлари
Янгиланган: 27.08.2016