www.uzspb.uz  
 
Russian

НАМАНГАН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ ҚОШИДА "ECO BIRDS" ТАЛАБАЛАР ОРНИТОЛОГИК КЛУБИНИНГ ОЧИЛИШИ

2016 йилнинг 16 январида Наманган Давлат университетининг табиий фанлар ва география факультети қошида янги "ECO BIRDS" талабалар орнитологик клубининг очилиши бўлиб ўтди. Бу 2007 йилдан бери Ўзбекистон қушларни муҳофаза қилиш Жамияти (UzSPB) ёрдамида ташкил этилган олтинчи талабалар клубидир.

Эслатиб ўтамиз "ECO BIRDS" талабалар клуби 2015 йилнинг май ойида Ўзбекистон қушларни муҳофаза қилиш Жамияти раҳбарлигида "Spring Alive" дастурига қўшилди ва дастур сайтига дастурнинг бешта асосий турлари билан 67 та кузатув натижаларини киритдилар, шу билан улар Жамиятнинг фаолиятида қатнашишга нисбатан қизиқишини ва тайёр эканлигини кўрсатди.

UzSPB раҳбарияти талабаларнинг ташаббускорлигини ва фаоллигини баҳолаган ҳолда янги клуб очилишини таклиф этди.

Учрашув НамДУ нинг табиий фанлар ва география факультетининг залида бўлиб ўтди. UzSPB ходимлари билан учрашувда илмий ишлар бўйича проректор М.Қодирхонов, факультет декани А.Назаров, биология кафедраси мудири О.Абдиева, "ECO BIRDS" клуб раҳбари Э.Икромов, биология кафедраси ўқитувчилари М. Эгамбердиев ва Ш. Юсупова, 35 та талаба, шунингдек корпоратив ҳамкорлик бўйича комиссия аъзолари қатнашдилар.

Учрашувни UzSPB тизимини ривожлантириш бўйича ассистент Алишер Атаходжаев очиб берди. У талабалар клуби тизими фаолиятининг асосий йўналишлари, шунингдек клуб аъзоларини Ўзбекистоннинг Муҳим Орнитологик Ҳудудлари (IBA) кузатувларида иштироки ҳақида сўзлаб берди.

Ўзбекистон қушларни муҳофаза қилиш Жамияти ва Наманган Давлат университети ўртасида ҳамкорлик ҳақида Келишувнинг имзоланиши дастурнинг кейинги банди бўлди. НамДУ илмий ишлар бўйича проректори, кимё фанлари кандидати М. Қодирхонов "ECO BIRDS" клуби аъзоларига омад тилади ва уларнинг кузатувлари курс, битирув малакавий ва магистрлик ишлари учун асос бўлади деган умид билдирди.

Янги клубни қўллаш мақсадида UzSPB талабаларга кузатув трубаси, учта бинокл, "Birds of Central Asia" ва "Birds of Europe" аниқлагичлари, "Қандай қилиб яхши бедвочер бўлиш мумкин" рисоласи ва бошқа материалларни тақдим этди. Алишер Атаходжаев ускуналар билан ишлаш ва дала аниқлагичларидан фойдаланиш бўйича кўрсатмалар берди.

Учрашувниннг расмий қисми тугагач, UzSPB ходимлари ва янги клуб аъзоларининг тақдимотлари тингланди. Жамиятга аъзолик жараёнларини алоқа бўйича ассистент Виктория Филатова сўзлаб берди.

Янги клуб сардори Д. Нуриддинова "ECO BIRDS" клубининг фаолияти, муаммолари ва келасидаги ҳаракатлари ҳақида сўзга чиқди. 2-курс талабаси Ж. Дидибоев клубнинг халқаро сув-ботқоқ қушларининг саноғидаги иштироки ҳақида, ундан сўнг "Phasianus" талабалар клуби фаоли А. Джумаев Тошкент вилоятидаги сув-ботқоқ қушларининг Туябўғиз сув омборида ўтказган саноғи ҳақида гапириб берди.

Таълим бўйича ассистент Наврўз Шерматова "Phasianus" клубида сардор сифатидаги фаолияти тажрибаси билан ўртоқлашди ва талабалар билан "ECO BIRDS" клубининг 2016 йилга иш режасини тузишда "ақлий хужум" уюштирди.

"ECO BIRDS" клубининг раҳбари Э.И. Икромов учрашувни якунлар экан, Ўзбекистон қушларини муҳофаза Қилиш Жамиятига Наманган шаҳрида талабалар клубининг очилишидаги кўмаги ва тақдим этилган ускуналари учун ўз миннатдорчилигини билдирди.

Биз ишонамизки, янги клуб Жамиятнинг ишига фаол қўшилиб, Фарғона водийси орнитофаунасини ўрганишга ўз хиссасини қўшади!

Supported by: BirdLife International NABU

Сайт маълумотларидан фойдаланилганда манбага ҳавола қилиниши шарт.
Сайт маълумотларини Олег Кашкаров тайёрлади.
  Вебмастер Эрнест Хуршут: uznix@narod.ru | Ўзбекистон балиқлари
Янгиланган: 04.04.2021