www.uzspb.uz  
 
Russian

Тошкент вилоятида Халқаро сув-ботқоқ қушларининг 2016 йилдаги қишки саноқ натижалари

2016 йил учун Тошкент вилоятида Халқаро сув-ботқоқ қушларининг қишки саноғининг биринчи натижалари олинди.

Ўзбекистон қушларни муҳофаза қилиш Жамияти аъзолари 10-январда Туябўғиз сув омборида (Тошкент денгизи) 26 турга оид, умумий сони 10634 та сув-ботқоқ қушларини ҳисобга олишди. Ўтган йилдаги каби бу йилда ҳам ёввойи ўрдак (5885) ва қизилбош (2582) кўпчиликни ташкил қилди. Катта қорабузов (1274) етарлича кўп миқдорда бўлди. Энг қизиғи олдинги қишлашда учрамаган анғирт ўрдагининг 12 тасини учратиш бўлди. Ўтган йилгига нисбатан қишловчи қушлар тур таркиби унча ўзгармаган, уларнинг сони эса ушбу ҳавзаларга хос кўп йиллик кузатувларнинг ўртача сонини ташкил этган. Сувда ва сув омбори соҳилларда озиқланаётган қушлар овчилар ва балиқчилар томонидан кўп марталаб безовта бўлдилар.

Ушбу кунда Янгийўл балиқчилик хўжалигининг ҳовузларида Birds.uz командаси бедвочерлари саноқ ўтказдилар. Бу ерда сувда сузувчи ва сув олди қушларининг 15 тури учратилди. Уларнинг бу ердаги сони унчалик кўп эмас - 400 га яқин, чунки унча катта бўлмаган сув ҳавзаларида овчилик жадал бормоқда эди.

Ўзбекистон қушларни муҳофаза қилиш Жамияти ҳисобга олишнинг юбилейида бутун январ давомида қишловчи қушларни бошқа вилоятларда - Бухоро, Самарқанд, Қашқадарё, Наманган ва Фарғоналарда ҳисобга олишни ўтказди. Ҳисобга олиш натижалари билан Жамиятнинг www.uzspb.uz сайтида, Facebook даги саҳифаси ва Жамият гуруҳида танишиш мумкин.

Supported by: BirdLife International RSPB Darwin Initiative

Сайт маълумотларидан фойдаланилганда манбага ҳавола қилиниши шарт.
Сайт маълумотларини Олег Кашкаров тайёрлади.
  Вебмастер Эрнест Хуршут: uznix@narod.ru | Ўзбекистон балиқлари
Янгиланган: 27.08.2016