www.uzspb.uz  
 
Russian

ХАЛҚАРО МИГРАЦИЯ ҚИЛУВЧИ ҚУШЛАР КУНИ

Халқаро табиатни мухофаза қилиш жамияти 2015 - йил, 9-10 - май кунлари навбатдаги экологик сана, Халқаро миграция қилувчи қушлар кунини нишонлайди. Бу гал тўққизинчи бора нишонланаётган байрам - "Энергияни кушлар учун дўстона қилинг" дея аталди.

Халқаро миграция қилувчи қушлар куни Африка Евросиёнинг сув - ботқоқ кўчманчи қушлар (AEWA), ташаббуси билан Кўчманчи турларни сақлаш конвенсияси (CMS) билан хамкорликда глобал ахборот-таълим берувчи кампания сифатида 2006 - йилда ташкил қилинган. Тадбирнинг мақсади - миграция қилувчи қушлар ва одамлар ўртасида ўзаро алоқадорликни, эклогик маданиятни сақлаш.

Халқаро миграция қилувчи қушлар байрами иштирокига қўшилинг, сиз ҳам бу байрамни истироҳат боғларида, мактабларда ва бошқа ўқув масканларида ўзингиз ташкиллаштиришингиз мумкин. Сиз бу иштирокингиз билан кампания муваффақиятига қимматли хиссангизни қўшасиз. Шуни айтиб ўтиш жоизки, Ўзбекистон қушларни муҳофаза қилиш жамияти қушлар миграцияси кунини нишонлаш тўғрисида тўлиқ методик кўрсатмаларни "Эко саналар" лойиҳасида келтириб ўтган. Лойиҳа натижалари эса брошюра ва CD-дискли презентация кўринишида нашр қилинган. Ушбу "Эко саналар" брошюрасини сиз тадбирни ўтказишда қўллашингиз мумкин. Брошюрани Ўзбекистон қушларни муҳофаза қилиш жамиятидан бепул олишингиз ёки ушбу сайтдан электрон вариантда юклаб олишингиз мумкин http://uzspb.uz/uzspb_publ.html. Бундан ташқари ушбу сайтга www.worldmigratorybirdday.org киришингиз ва тадбирни ўтказишга тарқатма материалларни электрон кўринишда юклаб олишингиз мумкин. Бу сайтларга аъзо бўлинг ва тадбирни ўтказиш ҳақида ўзингизни ғояларингизни, фикр ва мулоҳазаларингизни қолдиринг.

Ўзбекистон қушларни муҳофаза қилиш жамияти вилоятларда жойлашган барча филиаллар раҳбарларига ушбу тадбирни ташкиллаштиришни ва нишонлашни илтимос қилади. Бу тадбирнинг асосий мақсади, миграция қилувчи қушларни химоя қилишни оммалаштириш, Ўзбекистон қушларни муҳофаза қилиш жамияти бу байрамни кенг, оммавий тарзда нишонлашни кўзда тутмоқда. Байрамни нишонлаганингиздан сўнг, байрамни нишонлаганингиз ҳақида қисқа тавсиф ва расмларини бизга юборишингизни сўраймиз. Барча юборилган маълумотлар - Миграция қилувчи қушлар сайтига, Ўзбекистон қушларни муҳофаза қилиш жамияти сайтига жойлаштирилади ва UzSPB Дайджестида чоп этилади.

Supported by: BirdLife International RSPB Darwin Initiative

Сайт маълумотларидан фойдаланилганда манбага ҳавола қилиниши шарт.
Сайт маълумотларини Олег Кашкаров тайёрлади.
  Вебмастер Эрнест Хуршут: uznix@narod.ru | Ўзбекистон балиқлари
Янгиланган: 28.04.2015