www.uzspb.uz  
 
Russian

«PHASIANUS» КЛУБИ МЕҲРИБОНЛИК УЙИДА

Бизнинг «Phasianus» клубимиз аъзолари ва клуб рахбари Алишер ака билан биргаликда 24-мехрибонлик уйига ташриф буюрдик. У ерда биз болажонлар учун қушлар кунини ўтказдик. Болажонларга кўплаб қушлар хақида қизиқарли малумотлар бердик, йилнинг қуши - Жиблажибонлар ҳақида ҳам гапириб уларни қизиқтирган саволларига жавоб бердик. Болажонлар учун махсус тайёрланган викторина саволларини бердик ва тўғри жавоб берганлари учун рағбатлантирувчи совғалар улашдик. Болажонларга қушларни муҳофаза қилиш ва уларни асраш хамда улар билан дўст бўлишга чақирдик, улар эса ўз навбатида қушларни кузатишни ва расмларини чизиб бизга юборишини айтишди. Бу ўтказилган тадбир болаларга ҳам, талабаларга ҳам ёқди ва яна бир куни уларни кўриб кетишга келишдик.

Supported by: BirdLife International RSPB Darwin Initiative

При использовании материалов с сайта ссылка на источник обязательна
Материалы сайта подготовил Олег Кашкаров
  Вебмастер Эрнест Хуршут: uznix@narod.ru | Рыбы Узбекистана
Изменено: 28.01.2010