www.uzspb.uz  
ОБЩЕСТВО ОХРАНЫ
ПТИЦ УЗБЕКИСТАНА
 
Uzbek

1-АПРЕЛ - ҚУШЛАР КУНИ

Ҳар йилнинг 1-апрел куни Ўзбекистон Қушларни муҳофаза қилиш жамияти ва Ўзбекистоннинг талабалар орнитологик клублари Республикамизнинг турли яшаш муҳитларида қушлар ҳисобини ўтказадилар, шу жумладан ушбу байрамда қушларни муҳофазасига чақирувчи тарғибот ишларини амалга оширадилар ва мактаб ўқувчилари ва Олий ўқув юрти талабалари билан танлов ва викториналар уюштирадилар. Жамиятнинг ҳамма аъзолари ва қуш ишқибозларига тадбирда иштирок этишларини тавсия этамиз. Ҳисобни кунни биринчи ярмида ўтказган маъқул. Ҳисоб ўтказиш талаблари мураккаб эмас, яъни: исм-фамилиянгиз; жойга қисқа таъриф ва номи, саноқ ўтказилган ҳудуд (масалан - шаҳар, экин майдонлари, сув ҳавзаси, тўқай, тоғ олди ва бошқ.); ҳисобни бошланиш ва тугаш вақти; ҳамма учраган қуш турлари ва улар сони.

Агар нотаниш қуш турини учратиб қолсангиз - ташқи кўриниши ва ҳатти- харакатини ёзиб олинг. Сиз қушларни ишга ёки ўқишга кетаётиб, ёки ҳохлаган бўш вақтингизда санашингиз мумкин. Энг асосийси, шу куни Ўзбекистон бўйича саноққа кўпроқ одамларни жалб этиш керак. Ҳисоб натижаларини Қушларни муҳофаза қилиш жамияти электрон манзилига alisher.atakhodjaev@iba.uz ёки почта манзили: 100095, Тошкент, Ниёзов кўчаси 1, ЎзРФа Зоология институти, 89-хона, Ўзбекистон қушларни муҳофаза қилиш жамиятига юборишингизни сўраймиз. Сиз ўз маълумотларингизни қуйидаги телефон орқали ҳам жўнатишиниз мумкин: (+998 71) 2271402. Соат 19-00 дан 9-30 гача Жамият офисида автоответчик ишлайди. Биз сизларни ҳабарларингизни кутамиз! Тадбир иштирокчилари ва ҳисоб натижалари Жамиятнинг сайтида акс эттирилади, шунингдек, оммавий ахборот воситаларида ҳам чоп этилади. Олинган маълумотлар қушлар маълумотлар базаси AviCA га киритилади. Иштирокингиз учун ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз!

Supported by: BirdLife International NABU

При использовании материалов с сайта ссылка на источник обязательна
Материалы сайта подготовил Олег Кашкаров
  Вебмастер Эрнест Хуршут: uznix@narod.ru | Рыбы Узбекистана
Изменено: 04.04.2021