www.uzspb.uz  
ОБЩЕСТВО ОХРАНЫ
ПТИЦ УЗБЕКИСТАНА
 
Uzbek

СУВ ВА СУВ ОЛДИ ҚУШЛАРИНИНГ ХАЛҚАРО ҚИШКИ САНОҚ КУНИ

Ўзбекистон қушларни муҳофаза қилиш жамияти ва талабалар орнитологик клублари ҳар йили Республикамиз вилоятларининг турли сув ҳавзаларида сув ва сув олди қушларининг қишки саноғини ўтказадилар. 2012 й. 15 январида (якшанба) Ўзбекистон қушларни муҳофаза қилиш жамияти анъанавий тарзда орнитолог, қуш ишқибозлари ва ҳамма ҳохловчиларни ўз шаҳарлари атрофи, ё бўлмаса шаҳар ичидаги кўл ва каналларда қушларни санаш ва улар устида кузатишлар олиб боришни таклиф этади. Жамият яна ҳар бешта талабалар орнитологик клубидан саноқ натижаларини кутиб қолади! Саноқда жамиятнинг қанча кўп аъзоси иштирок этса атрофимизда қишки совуқларга, шовқинларга қарамасдан биз билан яшаб келаётган қушлар ҳолати янада равшанлашади. Суратга туширишни ҳохловчиларни ажойиб кадрлар кутмоқда.

Қуш турларини аниқлашда қийналсангиз Ўзбекистон қушларни муҳофаза қилиш жамияти аъзолари, университетингиздаги орнитологик клуб илмий маслаҳатчилари ёки устозларингиз кўмаклашишлари мумкин. Саноқ натижаларини 100095, Тошкент, А. Ниязов кўч, 1-уй, Зоология институти, 89-хона, Ўзбекистон қушлари муҳофаза қилиш жамияти, ёки, alisher.atakhodjaev@iba.uz. электрон манзилига юборишингиз мумкин. Қишки саноқларни ўтказилиши ҳақидаги маълумотларни эса www.uzspb.uz сайтидан кузатишингиз мумкин.

Саноқ натижаларини қуйидаги шаклда юборишингизни илтимос қиламиз:

  1. Кузатиш вақти ва санаси;
  2. Сув ҳавзаси номи, агар иложи бўлса координатлари;
  3. Маршрут: бошланиш ва тугаган нуқтаси;
  4. Саноқ ўтказилган кундаги об-ҳаво ва унинг кун давомидаги ўзгариши;
  5. Турли турдаги қушларнинг сони ва жойлашиши;
  6. Қушларнинг хулқ-атвори ва одамларга бўлган муносабати;
  7. Қўшимча маълумотлар;
  8. Кузатувчини исм-шарифи, боғланиш телефони ёки электрон адреси.
Supported by: BirdLife International NABU

При использовании материалов с сайта ссылка на источник обязательна
Материалы сайта подготовил Олег Кашкаров
  Вебмастер Эрнест Хуршут: uznix@narod.ru | Рыбы Узбекистана
Изменено: 04.04.2021